Спорт

Университетда талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча қулайликлар яратилган. Университетда очиқ турдаги 1та Футбол, 2та Мини футбол, 1та Қўл тўпи, 1та Баскетбол, 2 та Волейбол спорт майдонлари, 1та ёпиқ турдаги Гимнастика зали, 1та Спорт зал ҳамда енгил атлетика билан шуғулланиш учун етарли шароитлар мавжуд. Бундан ташқари талабалар турар жойида спорт тринажёр хонаси фаолият кўрсатмоқда.

Университетда спортнинг 11 тури, яъни Футбол, Волейбол, Баскетбол, Қўл тўпи, Енгил атлетика, Стол тенниси, Шахмат, Кураш, Дюздо, Сузиш ва Соғломлаштирувчи гимнастика турлари бўйича спорт тўгараклари доимий фаолият кўрсатиб келади. Мазкур спорт тўгаракларига юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва спорт усталари раҳбарлик қилиб келади.

Университет талабалари Республика ва Халқаро миқёсида ўтказилаётган спорт мусобақаларида мунтазам иштирок этиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда. Спортчи талабалар орасида Халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва бир неча бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган талабалар кўпчиликни ташкил этади.

Университетда талабалар ўртасида йил давомида мунтазам равишда турли спорт мусобақалари ва турнирлар  ўтказиб келинмоқда.

Гулистон давлат университети

2472 | 2018-01-09 11:36
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish