ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ва магистратурасига қабул қилиш тартиблари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом" га мувофиқ амалга оширилади

1. Мазкур Низом “Таълим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши ҳарбий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, тегишли курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.

4. Талабалар сафидан четлаштириш мазкур Низомда белгиланган ҳолларда олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан амалга оширилади.

5. Талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш қуйидагиларнинг:

-олий таълим муассасалари;

-тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар;

-Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар -ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия деб юритилади) қарорлари асосида амалга оширилади.

-Идоралараро комиссия Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда - Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан ташкил етилади. Унинг таркибига тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари киритилади.

-Идоралараро комиссиянинг раиси ва масъул котиби Давлат комиссияси қарори билан тайинланади.

6. Олий таълим муассасаси ректорининг қарори асосида талабалар ўқишини шу олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича кўчириш ва тиклаш амалга оширилади.

7. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа олий таълим муассасасига;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчириш ва қайта тиклаш.

8. Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади:

-хорижий давлатларнинг аккредитацияга ега бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

-бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишлари (мутахассисликлари)га.

9. Олий таълимнинг турдош йўналишлари (мутахассисликлари) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги деб юритилади) томонидан ишлаб чиқилади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

10. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳақидаги аризалари мос равишда:

-ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига;

-ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил етиладиган ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Ҳудудий ишчи гуруҳлар қабул қилинган ҳужжатларни умумлаштириб:

-ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича тасарруфида олий таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идораларга;

-ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим етади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш ҳақида келиб тушган аризалар тўғрисида белгиланган шаклда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига умумлаштирилган маълумот топширадилар.

11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ўқишини кўчириш ёки тиклаш ҳақидаги аризаларни мазкур Низомда белгиланган ваколатлар доирасида шакллантириб Идоралараро комиссияга қарор қабул қилиш учун йўллайди.

12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолиятини олиб бориш учун лицензияга эга бўлмаган нодавлат олий таълим муассасалари ва бошқа мамлакатлар олий таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш тақиқланади.

13. Биринчи курсга ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ман этилади (истисно тариқасида, талабага касаллик туфайли академик таътил берилиши мумкин).

14. Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар аризасига кўра муайян таълим йўналиши (мутахассислик)да олий таълим муассасаларига тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

15. Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

16. Ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш ҳақидаги аризага талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари илова етилади.

17. Талабаларнинг ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашни расмийлаштиришда олий таълим муассасаси ректори белгиланган тартибда ўқув режалари ва дастурлардаги мавжуд академик қарзларни ёки фарқларни (умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ва муддатларини (икки ойдан ортиқ бўлмаган), ўқитиш курси ҳамда ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини белгилайди.

18. Талабаларнинг ўқишини шартли равишда кўчириш ёки қайта тиклаш тақиқланади.

19. Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.

20. Тўлов-контракт асосида талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклашда тўлов-контрактни тузиш тартиби ва шартлари, жумладан, тўлов маблағлари ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Олий таълим муассасалари бакалавриатига ва магистратурасига қабул қилиш тартиблари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 20-июндаги 393-сон қарори Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида

4054 | 2017-12-28 11:16
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish