Шартнома асосида ўқитиш қиймати

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ШАРТНОМА АСОСИДА ЎҚИТИШ ҚИЙМАТИ

Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида ягона қабул қоидалари асосида тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси томонидан Абитуриентларни тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия етиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин олий таълим муассасаси билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланкалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади. 
Контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Республика олий таълим муссасаларида йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича 2016-2017 ўқув йили учун ташдиқланган бир талабани бир йиллик тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматлари.

2016 йилнинг 1 сентябридан олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг 15 фоизга ошганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва уларнинг ота-оналари эътиборига қуйидаги маълумотларни етказади.

Ўзбекистон Республикасида жорий этилган олий таълим тизимига мувофиқ, тест синовлари натижаларига кўра энг юқори баллар тўплаган талабалар давлат гранти бўйича бепул (ўқишга қабул қилинганларнинг ўртача 33 фоизи) ўқийдилар. Ўз навбатида қабул квоталари доирасида “ўтиш” балларини тўплаган талабалар эса, уларни ўқитишга сарфланадиган харажатларни қисман қоплашни назарда тутувчи тўлов-контракт шакли асосида ўқийдилар.

Шу билан бирга талабаларга, уларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт шакли асосида ўқишидан қатъий назар, ҳар ойда стипендия тўлаб борилади. Кўрсатиб ўтиш жоизки, хорижий давлатларда талабаларга ҳар ойлик стипендиялар тўланмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабаларни ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган барча саволларга, шу жумладан ўқиш учун тўлов шакли, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан таълим олиш учун иш хақидан йўналтириладиган маблағларга қўлланиладиган имтиёз ва йенгилликлар қўллаш тартибига тааллуқли, шунингдек таълим кредити ва бошқа саволларга ёзма шаклда ҳамда давлат интерактив хизматлари орқали жавоб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Гулистон давлат университети

3701 | 2018-04-11 10:47
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish