Махсус штаб суткада 24 соат фаолият юритмоқда
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Махсус штаб суткада 24 соат фаолият юритмоқда

2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида жойлашган Сардоба сув омборидаги тўғондан сув сизиб чиқиши натижасида туман аҳолиси эвакуация қилнган эди. Президентимиз ва ҳукумат аъзолари  фожеанинг илк дақиқалариданоқ Сардоба туманига етиб келиишди. Муҳтарам юртбошимиз 4 кун давомида вилоятда бўлдилар ва фожеанинг бартараф этиш ишларининг бошида турдилар.

Мазкур жараёнда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва республикамиздаги барча олий таълим муассасалари ҳам четда турмай, Сардоба фожеасини бартараф этишга киришдилар. Вазирлик раҳбарияти ташаббуси билан ОТМлар ректорлари ва прореректорларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, ушбу ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Гулистон давлат университетида махсус Штаб ташкил этилган. Ушбу Штабга Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосарлари Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович ва Холмухаммедов Муродулло Махмудовичлар раҳбарлик қилишмоқда.

Махсус штаб эвакуация қилинган фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, улар рўйхатини шакллантириш, статистик ва социологик маълумотлар базасини шакллантириш, психологик кўмакларни амалга ошириш, Вазирлик ва ОТМлардан жўнатилаётган хайрия ишларини тўғри тақсимлаш ишларини амалга оширмоқда. Махсус штаб суткасига тўхтовсиз 24 соатлик режимда ишламоқда.

1268 | 2020-05-05 11:32

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->