Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

Бўлимда бўлим бошлиғи ва икки нафар бош мутахассис фаолият олиб боради.

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими олий таълим муассасаси талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориши, таҳлил қилиши, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиши, натижалар ҳамда таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таъим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиб бориши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Давлат инспекцияси билан биргаликда ўтказиладиган барча тадбирларни мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш;

олий таълим муассасасини аттестация жараёнларига тайёргарлик кўришини таъминлаш каби вазифаларни бажаради.

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 2017 йил 24 июлдаги 497-сонли бўйруғига мувофиқ Фарғона давлат университетида таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди.

2017 йил “18” июлдаги 515-сон қарорига 1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низом

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2.Давлат инспекцияси таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширадиган, идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказадиган махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

3.Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

4.Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақаларига эга бўлади.

5.Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6.Давлат инспекцияси таркибига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлар (кейинги ўринларда Ҳудудий бўлимлар деб аталади) киради.

Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.

7.Давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

2-боб. Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари

8.Қуйдагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;

ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар беришни ташкил этиш;

хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш;

республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

9.Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйдаги функцияларни амалга оширади:

а) таълим тизимида ўкув-тарбия жараёнлари, профессор-ўкитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш буйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилиш;

педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларни бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

педагог кадрларга малака тоифаларни бериш жараёнини ташкил етиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;

таълим соҳасидаги бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг педагог кадрларга мос равишда лавозим ва малака тоифаларини беришни ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш даврийлиги ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;

педагог кадрларга лавозим ва малака тоифалари беришни ташкил этиш;

лавозим ва малака тоифаларига эга бўлган педагог кадрларга белгиланган намунадаги малака тоифаларига оид сертификатлар бериш;

педагог кадрларнинг назорат синовлари натижаси бўйича лавозим ва малака тоифаларига оид сертификатлар берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;

кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилишда иш берувчиларнинг таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати бўйича таклифлар асосида мутахассислик малака талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларни экспертизадан ўтказиш;

таълим муассасаларида ўқув-тарбия ҳамда кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш;

узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган фан олимпиадалари, беллашувлар ва турли кўрик-танловларни холис ва адолатли ўтказилишини назорат қилиш, натижаларини таҳлил этиш;

таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

б) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан катъий назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим сифатини назорат қилиш ва таълим муассасаларини фаолиятини баҳолаш меъзонларини ишлаб чиқиш;

таълим сифати назорати ҳамда аттестация жараёнида қўлланадиган назорат материалларини ишлаб чиқиш, махфийлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун жалб этиладиган экспертларни танлаш, ўқитиш ва ўқитиш якунлари бўйича ушбу экспертларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

таълим сифати мониторинги, аттестация ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;

аттестация натижаларига кўра, таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш;

давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасаларининг реестрини юритиш;

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёни ва натижаларига доир масалалар бўйича эксперт хулосалари, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар тайёрлаш;

идоравий мансублигидан ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, таълим муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш;

в) ўкувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, муассасалари рейтингини аниқлаш соҳасида:

ўқувчилар, талабалар, тингловчилар билимларини аниқлаш мақсадида назорат материалларини ишлаб чиқиш;

назорат ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш, шу жумладан таълим муассасаларида умумтаълим фанлари ва касбий фанлар бўйича танлаб олиш асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва ўқитиш сифати мониторингини ўтказиш орқали таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;

ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар ўртасида таълим сифатини ошириш, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларини бажариш даражасини ўрганишга қаратилган интелектуал кўрик- танловлар, мусобақаларни ташкил этиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмаларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларига асосланган ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш;

таълим муассасаларида ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровларни ўтказиш;

таълим сифатини баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;

таълим сифатини баҳолаш натижалари асосида таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатининг умумий ҳолати бўйича таълим муассасалари райтингини аниқлаш;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш соҳасида:

талабгорларнинг литцензия бериш тўғрисидаги аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни ташкил этиш;

талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича эксперт ҳулосасини тайёрлаш;

талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари ҳақида талабгорларга маълумот бериш;

ижобий эксперт ҳулосалари асосида лицензияларни расмийлаштириш ва нодавлат таълим муассасаларига бериш;

д) хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакилларидан иборат таркибда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) бўйича экспертизадан ўтказувчи эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Эксперт комиссияси деб аталади) шакллантириш ва уларнинг ишини ташкил этиш;

талабгорлардан хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалетлигини аниқлаш) учун зарур бўлган таълим тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олиш;

таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалетлигини қайд этиш) жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш ва материалларни Эксперт ҳулосасига юборишни ташкил этиш;

Эксперт комиссияси томонидан нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатни экспертизадан ўтказиш натижасига кўра хулоса тайёрланишини ташкил этиш;

Эксперт комиссиясининг хулосаси ҳақида талабгорга маълум қилиш;

хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилган талабгорга давлат намунасидаги гувоҳномалар расмийлаштирилишини ташкил этиш;

е) республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш соҳасида:

республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш;

республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;

педагог кадрлар таъминоти, моддий-техник база, ўқув-лабаратория жихозлари ва бошқа техник воситаларни таълим дастурларини амалга ошириш учун етарлилиги юзасидан эксперт хулосасини тайёрлаш;

ж) таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш сохасида:

апостиль қўйиш учун мурожатлар ва тагишли ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш;

апостиль қўйиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш;

апостиль қўйиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ариза берувчига маълумот бериш.

10.Ҳудудий бўлимлар қуйдаги вазифаларни амалга оширади:

таълим муассасалари аттестациясининг ўтказилишини, унинг сифатли ва самарали ташкил қилинишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

таълим муассасаларини аттестациясидан ўтказиш жараёнида Давлат инспекцияси ва таълим соҳасида ҳудудий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан ўтказиладиган ички аттестация жараёнини мувофиқлаштириш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш мониторингини олиб бориш ва сифатини назорат қилиш жараёнида ташкилий ишларни амалга ошириш.

3-боб. Давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

11.Давлат инспекцияси ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар, таълим муассасаларидан зарур маълумотлар ва материалларни олиш;

таълим тизимида ўқув-тарбия жарёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рахбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва қарорларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;

таълим муассасалари таълим сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг давлат таълим стандартларига, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;

аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни таълим сохасидаги бошқарув органлари ва таълим муассасаларидан талаб қилиб олиш;

шартнома асосида илмий-методик ва ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш;

ўзига юклатилган вазифаларни ҳал этиш учун вазирликлар ва идоралар, таълим муассасаларининг олимлари, амлиётчи педагог ўқитувчи-методистлар ҳамда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда инновацион лабараториялар, таянч таълим муассасаларини белгилаш, мақсадли илмий-тадқиқот, ижодий гуруҳлар, илмий кенгаш ва комиссиялар ташкил этиш;

ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амлга ошириш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинар ва ўқувлар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш;

ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимяти органлари ва таълим соҳасидаги бошқарув органлари, фуқароларнинг узини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда таълим сифати мониторингини, конференциялар, йиғилишлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

ўз ваколатига тегишли муассасаларда ўқув йўлланма, методик ишланмалар, назорат материалларини ишлаб чиқиш;

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида таълим сифатига оид аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар учун ушбу муассасаларнинг рахбар ва педагог ҳодимларига нисбатан жарималар қўллаш.

Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

12.Давлат инспекцияси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

Давлат инспекцияси зарур ҳолларда, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарор ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.

13.Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

4-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш

14.Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

Давлат инспекцияси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.

Давлат инспекцияси бошлиғи мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, ўринбосар эса – тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Давлат инспекциясининг бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳодимлари, шу жумладан Ҳудудий бўлимлар ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

15.Давлат инспекцияси бошлиги:

Давлат инспекцияси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

Давлат инспекцияси ҳодимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва Ҳудудий бўлималари тўғрисидаги низомнларни тасдиқлайди;

Давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;

Давлат инспекцияси фаолиятининг жорий ва истиқбол режаларини тузилишини ташкил этади;

Давлат инспекцияси ҳодимларини рағбатлантиради ҳамда уларни давлат мукофотлари, фахрий унвонлар, фахрий ёрлиқлар берилишига тавсия этади;

Давлат инспекцияси ҳодимларини зарур ҳолларда интизомий жавобгарликка тортади.

Давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

16.Давлат инспекциясида Давлат инспекцияси бошлиғи, унинг ўринбосари, бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва юқори малакали ҳодимлардан иборат таркибда илмий-методик кенгаш ташкил этилади. Илмий-методик кенгаш аьзоларнининг сони ва шахсий таркиби Давлат инспекцияси бошлиғи буйруги билан тасдиқланади.

17.Илмий-методик кенгаш мазкур Низомга мувофиқ Давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнига оид илмий, методик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оид масалаларни кўриб чиқади.

Илмий-методик кенгаш қарорлари Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.

5-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш

18.Давлат инспекцияси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

19.Давлат инспекциясининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.

20.Давлат инспекцияси ўзининг касаба уюшмасининг таклифига мувофиқ Давлат инспекцияси рахбарлари ва ходимларига устамалар белгилаши ҳамда ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоригача мукофотлаши мумкин.

6-боб. Якуний қоида

21.Давлат инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

“ТАСДИҚЛАЙМАН”

Гулистон давлат университети

ректори М.Ходжиев

2018 й

 

“Таълим сифати назорат қилиш бўлиминингинтерактив ҳизмати регламенти

 

  1. Хизмат таърифи

1.1. Хизмат номланиши

Қисқача номи: “Таълим сифатини мақсадли ўрганиш”.

Кенгайтирилган номи: Гулистон давлат университети (кейинги ўринларда – университет) расмий сайти орқали – Таълим сифатини назорат қилиш бўлимининг интерактив хизмати.

1.2. Хизмат натижаси

Университетда таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган фикр – мулохазалар ва таклифларни ўрганиш, хулоса чиқариш ва таълим жараёнига татбиқ этиш, ижросини назорат қилиш.

1.3. Хизмат кўрсатувчи

Хизмат кўрсатиш университет томонидан амалга оширилади.

1.4. Ҳуқуқий асослар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 5 январдаги 3 - сонли буйруғининг 2-банди.

1.5. Хизматдан фойдаланувчилар

Талабалар, магистрлар, доктарантлар, профессор–ўқитувчилар, ходимлар ва кадрлар истеъмолчилари.

1.6. Хизматдан фойдаланиш муддатлари

Йил давомида

1.7. Бажарилиш муддатлари

жавоб бериш: мурожаатларга жавоблар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

  1. Хизматдан фойдаланувчини хабардор қилиш

2.1. Маълумот таркиби ва хажми

Мазкур хизматдан фойдаланиш учун кўрсатилган бандлар тўлдирилиб, маълумотлар юборилади.

2.2. Батафсил маълумот олиш  - Университетннг расмий веб – сайти www.guldu.uz орқали олинади.

  1. Хизмат кўрсатиш тартиби

3.1. Зарур бўлган хужжатлар -  ЭРИ (электрон рақамли имзо)

3.2. Хизмат тўлови  - бепул

3.3. Хизмат кўрсатиш босқичлари.

Университет расмий сайти www.guldu.uz даги “Таълим сифатини нзорат қилиш” бўлими очилади, керакли маълумотлар билан танишилади, фикр – мулохазалар юборилади.

“КИРИТИЛДИ”

Гулистон давлат университети

«Таълим сифатини назорат қилиш» бўлими бошлиғи М.Байэшонов

2018 й

 

“КЕЛИШИЛДИ

Гулистон давлат университети

Ҳуқуқшуноси Б.Хамзаев

2018 й

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2018 йил 5 январдаги 3 - сонли буйруғининг 2-бандига асосан Гулистон давлат университетининг “Таълим сифатини назорат қилиш” бўлимида талабалар, магистрлар, доктарантлар, профессор–ўқитувчилар, ходимлар ва кадрлар истемолчиларининг таълим  жараёни сифатини оширишга қаратилган фикр ва таклифларини ўрганиб бориш мақсадида махсус “Таълим сифати” рукни ташкил этилди

Билдирилган фикр ва мулохазалар тахлили олиб борилади.

Сизда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар, мурожаатлар бўлса ўз фикр – мулохазаларингизни билдиришингиз мумкин.

 

3019 | 2018-01-29 11:46
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish