Педагогика факултети

ped2.jpg

Факультет декани: Комилов Жамолиддин

Қабул вақти: Ҳафтанинг иш кунлари,  соат 14. 00-16. 00  

Телефон: 

E-mail:  

 

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари:Алманов Қахрамов Облоқулович

Қабул вақти:Ҳафтанинг иш кунлари,  соат 14. 00-16. 00  

Телефон:+99 (897) 278-72-22)

 E-mail:almanov.@umail.uz

 

Маънавий-маърифий  ишлар бўйича декан ўринбосари:Бобожонов Ахмаджон Худойбердиевич

Қабул вақти: Ҳафтанинг иш кунлари,  соат 14. 00-16. 00

Телефон:  +99 (891) 104-42-77

 E-mail:babadjanov.@umail.uz  

 Факултет кафедралари:

Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси

Мусиқа ва меҳнат таълими

Педагогика ва психология

Факультетдаги мавжуд ихтисослик кафедралари:

Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси

Мусиқа ва меҳнат таълими

Педагогика ва психология

Факультет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди:

-5111700 Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш

-5111100 Мусиқа таълими

-5110900 Педагогика ва психология

-5112100 Меҳнат таълими

-5111800 Мактабгача таълим

 

Педагогика факултети 1977 йилда педагогика ва бошланғич таълим методикаси номи билан ташкил топган. Шу кунга қадар педагогика факультети таркибида минглаб ўқитувчи ходимлар тайёрланиб, улар республика ва вилоятимиз таълим  муассасаларида педагогик фаолият олиб боришмоқда.

Бугунги кунда педагогика факултетида 5 та бакалавр таълим йўналиши бўйича педагог кадрлар тайёрланмоқда:

•педагогика ва психология;

•бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш;

•мактабгача таълим;

•мусиқа таълими;

•меҳнат таълими;

 

Факултет тасарруфида учта  кафедра фаолият кўрсатади:

•Педагогика ва психология;

•Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси;

•Мусиқа таълими;

 

2018 йилнинг январь ойидан Педагогика факультетини декан сифатида ф.ф.н., доцент М. Маматқулов бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида факультетда таълим сифатини яхшилаш,  талабалар ўртасида маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари самардорлигини ошириш борасида наъмунали ишлар йўлга қўйилмоқда. Таълимжараёнига педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш, ўқитишнинг инновацион технологияларини қўллаш бўйича илғор тажрибалар кенг миқёсида оммалаштирилган. Кўплаб иқтидорли талабалар давлат стипендияси, “Зулфия” мукофатисовриндори, бадиий-кўриктанловлариғолиби, Халқарова республика  мусобақалари совриндорлари бўлиб етишган. Жумладан, БТ ва СТИ йўналишининг 3-курс талабаси Қаюмова Шоҳсанам 2017-2018 ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиати бўлди. У ҳозирда тилшунос Ҳ.Ёдгоров раҳбарлигида илмий изланишлар олиб бормоқда.

“Бошланғич ва мактабгача таълим методикаси” кафедрасида ўқув-услубий таъминот талаб даражасига етказилган, ахборот ва педагогик технологиялар ўқув хонаси, мультимедия хоналари ташкил этилган.  Профессор- ўқитувчилар томонидан 4 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, бир неча монография чоп эттирилган.

Ушбу кафедра профессор-ўқитувчилари “Бўлажак ўқитувчи шахсини касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш” бош илмий-тадқиқот мавзуси устида иш олиб боришмоқда (Ҳ.Ёдгоров, Ж.Абдуллаев, А.Болибеков, Р.Эргашев, Ҳ.Умаров, С.Шарапова, И.Саймуротова, Йўлдошев Ш. ва бошқалар).

Ишчан ва изланувчан кафедра профессор-ўқитувчилари иқтидорли талабаларни илмий-ижодий фаолиятга йўналтирган ҳолда уларни «Ёш олимлар» кенгаши, илмий-ижодий тугаракларга жалб этиб қилишмоқда.

Бошланғич таълим ва СТИ, мактабгача таълим йўналишлари талабалари учун 2 та маъруза зали, 2 та мультимедия ўқув хонаси,  12 та ўқув аудиторияси, 1 та компьютер синфи, хизмат  қилади.

Кафедрада 4 та фан номзоди,  9 та ўқитувчи фаолият кўрсатиб, илмий-педагогик салоҳият 25 % ни ташкил этади.

2006-2007 ўқув йилида кафедра қошида “Мусиқа таълими” йўналиши очилиб, ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда ушбу таълим йўналишида 84 нафар талаба таҳсил олади. Профессор-ўқитувчилардан Н.Раҳимов, О.Абдуллаева, Б.Абдурасулов, Н.Ибрагимова, Н. Пардаевалар талабаларга мусиқа санъатининг сирларини замонавий педагогик технологиялар асосида ўргатиб келишмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларини  касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш” илмий-тадқиқот мавзуси бўйича иш олиб борадилар. Кафедрада илмий-педагогик салоҳият  20% ташкил этади.

Ушбу кафедра таркибига меҳнат таълими йўналиши ҳам бирлашиб, кафедра 2 та фан номзоди, доцентга ортди ва илмий педагогик салоҳият 30% ни ташкил этди.

Ушбу таълим йўналишлари талабалари учун 2 та маърузазали, 14 та ўқувхоналари, 1 та компьютер синфи хизмат қилади.

“Педагогикава психология” кафедраси 1966-йилда ташкилэтилган. Ўтган 40 йил давомида кафедра аъзолари фидокорона меҳнат қилиб, педагогика ва психология фанларининг турли йўналишларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бордилар. Ана шу муддат ичида кафедра аъзолари томонидан ўнлаб монографиялар, юзлабилмий-услубий мақолалар эълон қилинди.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг бош илмий-тадқиқот мавзуси: “Узлуксиз таълим тизимида маънавий-касбий баркамол шахс тарбияси”. Кафедрада илмий даража ва унвонга эга бўлган ўқитувчилар 23 % ни ташкил этади. Кафедрада шу йиллар орасида 15 га яқин номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди. Кўплаб тадқиқотчиларнинг илмийишлари республика илмий жамоатчилиги томонидан эътироф этилди.

Кафедра мудири доцент М.Холназарованинг ҳаммуаллифлилигида   “Фан ва технология” нашриётида “Ривожланиш психологияси. Педагогик психология ” фанидан дарслик яратилди.Педагогика фанлари номзоди Қ.Турғунов, доцентлар А.Аҳмедов, Ҳ.Абдукаримов, Б. Рахимов, Ш. Усмонова, М. Холназарова, катта ўқитувчилар О.Сувонов, А.Фадейевлар «Халқ таълими аълочилари» нишонлари ва кўплаб фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Фахрийларимиздан Г.Давирова  «Дўстлик» ордени, О.Сувонов «Шуҳрат» медали билан тақдирланишган.

3112 | 2017-12-29 12:27
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish