Табиий фанлар факулътети

tabiiy-fanlar.jpg

ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

ФАКУЛЬТЕТ МАЪМУРИЯТИ

ФАКУЛТЕТ ДЕКАНИ: ЮЛДАШОВ АБРОРЖОН УБАЙДУЛЛОЕВИЧ

ҚАБУЛ ВАҚТИ ҲАР КУНИ 15:00 – 17:00 (СЕШАНБА ВА ШАНБАДАН ТАШҚАРИ)

ТЕЛЕФОН (+99899-472-85-15)

E-MAIL: abror.yuldashev.75@mail.ru

 

ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДЕКАН ЎРИНБОСАРИ: ЭРГАШЕВ МАЪРУФЖОН МАҲАММАДЖОНОВИЧ

ҚАБУЛ ВАҚТИ ҲАР КУНИ 15:00 – 17:00 (СЕШАНБАДАН ТАШҚАРИ)

ТЕЛЕФОН (+99897-341-47-05)

E-MAIL: marufjon.ergashev@mail.ru

 

ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ДЕКАН ЎРИНБОСАРИ: САТТАРОВ СОБИДХОН МУХТАРОВИЧ

ҚАБУЛ ВАҚТИ ҲАР КУНИ 15:00 – 17:00 (СЕШАНБАДАН ТАШҚАРИ)

ТЕЛЕФОН (+99897-245-46-80)

E-MAIL: sattarov.sobidxon@mail.ru

 

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДЕКАН ЎРИНБОСАРИ: МАҲАММАДИЕВ ЗОКИР СУЯРҚУЛОВИЧ

ҚАБУЛ ВАҚТИ ҲАР КУНИ 15:00 – 17:00 (ШАНБАДАН ТАШҚАРИ)

ТЕЛЕФОН (+99897-340-15-30)

E-MAIL: zokir.maxamadiyev@mail.ru

 

 
ФАКУЛЬТЕТ СТРУКТУРАСИ

 

ЭКОЛОГИЯ ВА ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ

КИМЁ КАФЕДРАСИ

БИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ВА БОТАНИКА КАФЕДРАСИ

ТУПРОҚШУНОСЛИК КАФЕДРАСИ

 

Факулътет қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврларни тайёрлайди.

5110500 - География ўқитиш методикаси

5111000 - Касбий та`лим: Агрономия

5140100 - Биология

5140500 - Кимё

5141000 - Тупроқшунослик

5410200 - Агрономия (анорчилик)

5411100 - Доривор ўсимликлар йетиштириш ва қайта ишлаш технологияси

5440100 - Агробиотехнология

5630100 - Екология ва атроф-муҳит муҳофазаси

5410100 – Агрокимё-агротупроқшунослик

Факулътет қуйидаги мутахассислик таълим йўналишлари бўйича магистрларни тайёрлайди.

5А140100 - Биология (Ботаника)

5А140500 - Кимё (Аналитик кимё)

5А110501 – Аниқ ва табиий фанларни оқитиш методиакаси (география)

5А141001 - Тупроқшунослик

 

Табиий фанлар факулътети Илмий фаолияти.

Факулътетда охирги 4-5 йил давомида бакалавриатура, магистратура, катта илмий ҳодим-изланувчилар институти кетма-кетлигида ўзига хос тизим яратилиб, бугунги кунда 10 та таълим йўналишида 1245 нафар талаба, 4 та мутахассислик бўйича 33 нафар магистрант таҳсил олади ҳамда 4 та ихтисослик бўйича катта илмий ходим-изланувчилар диссертацион тадқиқотларга жалб қилинган. Факулътетда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида ўзига хос механизм яратилмоқда. Факулътет кафедраларида 700 млн. сўм ҳажмда олиб борилаётган 11 та лойиҳа вилоятда мавжуд муаммолар ечимига қаратилган. Факулътетда умумий миқдори 173 минг евро бўлган “Олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда кластерли ёндашув: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусидаги лойиҳа бажарилмоқда. Лойиҳа раҳбари профессор Ҳ.Ҳ. Қўшиев, аъзолари факулътетнинг барча кафедра мудирлари.

Бугунги кунда факулътетда илмий салоҳиятни ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2018-йил декабридан 2019-йил декабр ойига қадар 8 нафар профессор ўқитувчилар диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

Мавжуд кафедралар томонидан бир қатор хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Жумладан, Германиянинг Гёттингем, Россиянинг Қозон Федерал университети, Москва Давлат университети ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.

 Шунингдек, Табиий фанлар факулътети Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, О.С.Содиқов номли Биорганик кимё институти, Ўсимликлар моддалари кимёси институти, Микробиология институти, Тошкент Тиббиёт академияси, Ўз ФА ҚСХВ "Ўзпахтасаноат" уюшмаси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази, ЎзМУ билан ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот соҳалари бўйича ҳамкорлик шартномаларига эга. Иммунология ЎзР ФА ИТИ, Генетика ЎзР ФА Ўсимликлар экспериментал биологияси ИТИ, ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалик вазирлиги илмий-тадқиқот маркази, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ИТИ станциялари, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Чехия аграр университети, Москва давлат университети, Докучаев номидаги Тупроқшунослик институти, Олтой Тупроқшунослик ва агрокимё институти каби хорижий ҳамда Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ЎзР Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент ирригация ва механизация институти, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти, УзГидромет, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари фермер хўжаликлари ва бошқа маҳаллий ОЎЮ ва илмий ташкилотлари билан кадрлар тайёрлаш, ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот соҳалари бўйича ҳамкорлик шартномаларига эга. Бундан ташқари Гулистон академик лицейи билан кадрлар тайёрлаш ҳамда вилоятимизнинг бир қатор мактаблари билан ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот соҳалари бўйича ҳамкорлик шартномаларига эга.

Шунингдек, Хорижий халқаро ташкилотлар IWMI, ICARDA, IPGRI лар билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Факулътетда бугунги кунда 21 нафар фан доктори ва профессорлар, 23 нафар фан номзодлари ва доцентлар, 30 нафар асиссент ўқитувчилар фаолият олиб боришмоқда.

3990 | 2017-12-26 17:46
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish