Жисмоний маданият ва спорт кафедраси

Жисмоний маданият назарияси ва методикаси : Сарибоев Шухрат Турдибекович

Қабул вақти: Душанба, Шанба кунлари соат 14.00 дан-16.00гача

Телефон: (+99897277 27 84)

Е-mail: sh-sultanov84@umail.uz

 

Гулистон давлат университети

1. Ташкилий ишлар.  2009-2010 йиллар мобайнида “Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” йўналишининг ўқув биноси замонавий таъмирланди. Универсал спорт зали, гимнастика зали, кураш зали замон талаблари асосида жиҳозланди. Ўқув биносида компьютер синфи ташкил этилди ва 9 та замонавий  «Pentum-IV» русумидаги компьютерлар ўрнатилди. Компьютер синфи интернет ва интранет  тармоғига уланган.  Мавжуд 10 та ўқув аудиторияси тўлиқ жиҳозланган. Бугунги кунда  йўналишда 385 нафар талаба таҳсил олмоқда.

2.  Ўқув-услубий ишлар. Кафедрага тегишли барча 22 та фан бўйича ўқув-услубий мажмуалар яратилган. Барча фанлар бўйича талаба мустақил ишлари тўплами ишлаб чиқилган. Сўнгги 3 йил мобайнида 15 дан ортиқ номдаги ўқув адабиётлари келтирилган. Ўқув жараёнига ахборот коммуникацион технологиялари кенг жорий қилинмоқда. Барча фанлар бўйича машғулотлар тақдимот кўринишида бўлиши учун кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Фанлар бўйича асосий дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг электрон вариантлари яратилган ва “Таълим портали”га жойлаштирилган.

3. Илмий тадқиқот ишлари. Кафедра аъзолари “Узлуксиз таълим тизимида жисмоний тарбия ва спорт тренировкаси машғулотлари жараёнига инновацион технологияларни жорий қилиш” номли бош илмий тадқиқот мавзуси бўйича изланишлар олиб бормоқдалар. Сўнгги 3 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 3 та номзодлик диссертацияси ёзиб тугалланди ва ЎзДЖТИ қошидаги ихтисослашган Кенгашга топширилди. Кафедра ўқитувчилари томонидан 2009-2010 йиллар мобайнида илмий журналларда 10 га яқин, халқаро анжуманларда 10 дан ортиқ, Республика миқёсидаги илмий анжуманларда 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар эълон қилинган. Иқтидорли талабалар томонидан 2010 йил мобайнида ОТМ миқёсида 20 дан ортиқ, Республика миқёсида эса 6 та илмий тезислар эълон қилинган.

 

Кафедра профессор ўқитувчилар таркиби

 

Т/р

 

Профессор-Ўқитувчилар ФИШ

 

Лавозими

 

1

Баирбеков Мамақул

Доцент

2

Комилов Жамолиддин

Доцент

3

Тагиев Сафтар

Ўқитувчи

4

Носиров Эргаш

Ўқитувчи

5

Танибердиев Акмал

катта ўқитувчи

6

Тўрабоев Эркин

катта ўқитувчи

7

Норқулов Шавкат

Ўқитувчи

8

Қамбаров Даврон

Ўқитувчи

9

Жалолов Иброхим

Ўқитувчи

10

Султонов Шухрат

Ўқитувчи

11

Захритдинов Алимардон

Ўқитувчи

12

Кадыров Рустам

Ўқитувчи

13

Эргашев Бобир

Ўқитувчи

14

Мусулмонов Хусан

Ўқитувчи

15

Карабаев Хусан

Ўқитувчи

16

Хабибова Камила

Ўқитувчи

17

Маматкулов Даврон

Ўқитувчи

18

Эгамбердиев Абдусаттор

Ўқитувчи

Гулистон давлат университети 

4. Кафедра таркиби. Бугунги кунда кафедрада 3 нафар фан номзоди, 12 нафар ўқитувчилар (шулардан 1 нафари Халқаро тоифадаги спорт устаси,  2 нафари спорт устаси ҳисобланишади) фаолият кўрсатишмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 41,5  ни ташкил этади.

5.  Кафедранинг спорт ютуқлари. Кафедра ўқитувчиси, спорт устаси Аслиддин Эгамбердиев 2009 йил Москвада Белбоғли кураш бўйича ўтказилган Халқаро турнирда совринли ўринни эгаллади. 2010 йил Андижон шаҳрида ўтказилган “Универсиада-2010” мусобақаларида талабалар 1 нафар олтин, 4 нафар кумуш ва 7 нафар бронза медалларини қўлга киритишди. Талабалардан Дилшод Содиқов 2010 йил кик-боксинг бўйича, Орзубек Шоимов эса бокс бўйича Халқаро турнирлар ғолиби бўлишди.

    Кафедра ўз фаолиятида ЎзДЖТИ,  Т.Н.Қори НИёзий номидаги ЎзПФИТИ, Жиззах ДПИ, Фарғона давлат университетлари билан ўқув, илмий ва илмий-методик хамкорлик алоқаларини давом эттириб келмоқда.  

4628 | 2018-01-23 09:51
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish