Давлат рамзлари
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

Kasbiy (ijodiy) imtihonni onlayn kuzatish

ҚАБУЛ 2020: Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар диққатига!
2020/2021 ўқув йили учун Гулистон давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларнинг имтиҳон жойи, кунлари ва вақтининг жадвали ва абитуриентлар фамилияси, исми, шарифи, гуруҳ рақами тўғрисида маълумот. Абитуриентларга эслатма: Имтиҳонга ушбу жадвалда кўрсатилган кунда ва вақтда, белгиланган жойга, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентнинг ДТМ қайдномаси ва паспорт билан етиб келиш талаб этилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимоти жадваллари (PDF форматда кўчириб олиш): Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (сиртu…
19025 | 2020-08-25 16:35 | Batafsil
Давлат рамзлари

Давлат рамзлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

Гулистон давлат университети 

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 1991 йил 18-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ сессиясида қабул қилинган.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс етган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу - яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда еди.

Байроқдаги оқ ранг - муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёриткичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.

Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.

Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган еътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий етганлиги билан ҳам изоҳланади.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ

Гулистон давлат университети 

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Хумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода етувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЙАСИ

"Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.

Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи


Серқуёш ҳур ўлкам, елга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод, 
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!


Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр! 


Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали тинчлик посбони, 
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!


Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр! 

 

13894 | 2017-11-09 11:26

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->