Университет ректори Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари билан учрашди

2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўлллаган Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамлий иқтисодиёт” йили Давлат дастури асосида Гулистон давлат университетининг 2020 йилдаги ривожланиш стратегияси ижроси бўйича университет ректори барча факультетлар профессор-ўқитувчилари билан учрашуви режалаштирилган эди.

            2020 йилнинг 21 феврал куни университет ректорининг Физика-математика факультети профессор-ўқитувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув университет ректори раислигида ўтказилди. Унда қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

1.Филология факултети профессор-ўқитувчилари жамоасининг илмий фаолияти масаласи.

2.Битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш масаласи.

3. Таълим тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисида.

    Университет ректори М.Ходжиев ўтган йиллар мобайнида таълим тизимини  такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари, фармойишлари ва меъёрий ҳужжатлари қабул қилинганлиги, таълим тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлашишини, ўсиб келаётган авлод тарбияси, руҳий саломатлиги ва фаоллиги ҳамда интеллектуал салоҳиятини ўсишини таъминловчи механизмини яратиш, ўқув жараёнини тубдан янгилаш, ўқув машғулотларида янги инновацион технологияларни қўллаш ва сифатини юксалтириш, олий таълим тизимини фаннинг янги ютуқлари билан бойитиш, доимий изланиш, ўз устида ишлаш омиллари ҳақида маълумот берди.

 Шундан сўнг М.Т.Ходжиев факултет профессор-ўқитувчилар жамоасининг илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича фаолияти кейинги даврга келиб бирмунча оқсаётганлигини афсус билан таъкидлаб ўтди. Илмий салоҳияти етарли бўлган педагог ҳодимларнинг илмий изланишлар борасида дангасаликка йўл қўйилаётганликлари ташвишли ҳолат эканлиги жамоага уқдириб ўтилди.

            Талабалар турар жойида ва ижарада яшовчи талабалар билан ишлашда, уларнинг маънавий-ахлоқий дунёсини бойитишда баъзи камчиликлар мавжудлигини танқидий руҳда таҳлил этди.

Шунингдек, М.Т.Ходжиев 2019-2020 ўқув йили битирувчиларини меҳнат бандлигини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги, бу масалада ҳали анчагина ишларни амалга ошириш лозимлиги қайд этиб ўтди. Жумладан, факултет жамоаси университет маркетинг бўлими билан ҳамкорликда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мехнат ярмаркалари ташкил этиши мақсадга мувофиқлигини белгилаб берди.

Кун тартибида турган 3-масала бўйича М.Т.Ходжиев таълим тизимида коррупцион ҳолатлар йўл қўймаслик юзасидан барча профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари ва деканат ходимларга интизоми чораларни кўриш мумкинлиги хақида огоҳлантириб ўтди.     

          

456 | 2020-02-24 14:23
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish