Докторлик диссертацияси Гулистонда ҳимоя қилинади

Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги Низом” ва “Илмий даражалар берувчи илмий Кенгаш тўғрисидаги Низом” асосида Олий аттестация комиссияси Раисининг 2020 йил 27 февралдаги “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш тўғрисида”ги 76-сонли қарорига асосан Гулистон давлат университетида 10.00.01 – “Ўзбек тили” ва 10.00.02 – “Ўзбек адабиёти” ихтисосликларига филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилинишига рухсат берилди.

Янги илмий даражалар берувчи илмий кенгашга филология фанлари доктори, профессор Ёрмат Тожиев – раис, филология фанлари доктори, профессор Насимхон Рахмонов – раис ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент Музаффар Маматқулов – илмий котиб ҳамда 12 нафар фан докторлари ва номзодларидан иборат илмий Кенгаш аъзолари тасдиқланди. Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раҳбари ва 15 нафар аъзолари ҳам тасдиқланди. 

Филологлар, Гулистон давлат университетида фалсафа доктори диссертацияларини ҳимоя қиладилар. Бу ёш олимлар кўпайишига яна бир имкониятдир.

Р.Маҳмудов,

матбуот котиби

247 | 2020-03-14 15:23
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish