Гулистон давлат университети ректори профессор Муксин Таджиевич Ходжиевнинг жамоага Мурожаати!

Гулистон давлат университети ректори профессор Муксин Таджиевич Ходжиевнинг жамоага Мурожаати!

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар, қадрли профессор-ўқитувчилар, азиз талаба-ёшлар!

Бугунги оғир, синовли кунларда Сизларга Мурожаат қиляпман!

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бугун бутун дунё мамлакатларининг бош шиорига айланган. Фуқаролар саломатлигини асрашдек муҳим жараён ҳар қайси давлатда деярли бир хил кечмоқда. Минг афсуски, COVID-19 инфекциясининг юртимизга кириб келиши натижасида мамлакатимизда ҳам карантин ҳолати эълон қилинди. Ушбу инфекция билан касалланган беморлар ичида соғайиб, реаблитация марказларига юборилгаётганлиги ҳақидаги хабарлар барчамизни қувонтирмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг саъйи ҳаракатлари ва жонбозликлари билан коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи катта ишларни олиб бормоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев “Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади. Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиги ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак.

Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!” деб бежизга таъкидламадилар.

Доно халқимиз азал-азалдан ҳамжиҳатликни, аҳилликни қадрлаб келганлиги ҳам бежиз эмас. Шу ҳамжиҳатлик ва оқилона иш кўрган ўзбек халқи неча-неча хавф-хатардан, бало-қазодан омон қолгани ҳам тарихдан маълум. Доимо шахсий-гигиена қоидаларига амал қилишни унутманг. Бу борада  ОАВ орқали эълон қилинаётган тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва кўрсатмаларига қатъий амал қилинг. Тозалик–саломатлик гарови эканлиги халқимизга азалдан маълум. Аслида, юз-қўлни доимо ювиб, пок юриш, оилада ва уйда саранжом ва саришталикка риоя қилиш миллий қадриятларимизнинг бир қисмидир.

Азиз ҳамюртлар, устозлар, талабалар!

Инсонга ҳаёт бир марта берилади. Ҳаёт деган улкан бахтлиликни эҳтиётлаш, сақлаш, узайтириш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Шундай экан, биз ҳамжиҳат бўлиб, бирлашиб бир-биримизни эҳтиёт қилайлик. Сизлардан ва барчамиздан талаб қилинаётган нарса шуки-тавсияларга, кўрсатмаларга ва карантин қоидаларига амал қилиб уйда қолишдир! Ўзингизнинг ва яқинларингизнинг умрига зомин бўлманг! Кўчага чиқманг!

Гулистон давлат университети ректори сифатида талаба-ёшларга шуни алоҳида ўринда таъкидлаб ўтишни жоиз деб билдим. Ҳозирги таътил кунларида билим эгаллашингиз учун масофавий таълим олишингиз ва онлайн дарс жараёнларини давом эттиришингиз учун веб-сайтимизда модул тизими тўлиқ фаоллаштирилди. Сиз учун керакли бўлган барча ўқув адабиётлари, қўлланма ҳамда дарсликларнинг электрон вариантлари жойлаштирилди.

Азиз талабалар, фарзандларим! Вақтингизни ўзингиз ва яқинларингиз учун фойдали ва самарали бўлган юмушларга сарфлаётганингиз, тушкунликка тушмасдан, ҳар хил ёлғончи ҳаёлларга берилмасдан, келажакка умид билан боқаётганингиз биз устозларни, қолаверса, шахсан мени жуда ҳурсанд қилади.

Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғига кўра, жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб масофавий ўқитиш тизими жорий этилди. 

Бу дегани тасдиқланган режа-графиклар асосида фанларнинг электрон ўқув ресурслари масофавий таълим платформасига, яъни www.moodle.guldu.uz интернет манзилига жойлаштириб борилади.

Шунингдек, қўшимча таълим ресурслари университетнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига, университет ички таълим портали ва www.res.guldu.uz манзилларига ҳам жойлаштириб борилади. Масофавий таълим платформаси кафедралар кесимида амалга оширилади.

          Азиз ҳамюртлар! Барчангизга сабр-тоқатлик билан ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни тилайман!

          Биз биргаликда коронавирусни албатта енгамиз!

М.Т.Ходжиев

Гулистон давлат университети ректори

1177 | 2020-04-02 10:44
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish