Гулистон давлат университети Филология факултети талабаси Қуддусбек Асадуллаевнинг тенгдошларига Мурожаати!

Азиз тенгдошим! Бугун пандемия даражасига кўтарилган коронавирус инфекцияси кезиб юрган бир пайтга сенга Мурожаат этяпман!

Бугун юртимизнинг барча жойларида карантин коидаларига амал қилинаётган бир пайтда мен ва сен каби талаба-ёшларнинг таътил кунларида ҳам билим олишимиз учун давлатимиз барча шароитни яратиб берди. Муҳтарам Президентимиз охирги бир нечта Мурожаатларида ёшларга таянишларини, шундай синовли кунларда ҳам бир бўлиб, шифокорлар тавсиясига қатъий риоя қилиш лозимлигини, биз ёшлар эса билим олиб, юрт корига мададкор бўладиган кадрлар бўлиб етишишимиз лозимлигини уқтирмоқдалар.

Ҳурматли тенгдошим! Бугун университетимизнинг масофавий таълим платформалари ва онлайн дарслар контенти орқали азиз устозларимиз томонидан ўтилаётган дарсларда иштирок этиб, берилаётган топшириқларни бажариш жараёнида таълим муассасамизнинг ўқув аудиториялари қадрини яна бир бор ҳис этмоқдамиз.

Қадрли тенгдошим, бугун сен ва мен томонимиздан карантин қоидаларига риоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим бир даврда барча тенгдошларимизни жипслашишларини биргаликда даъват қилайлик. Сабабсиз кўчага чиқмайлик. Ўзимизни ва оиламизни вирусдан ҳимоя қилайлик. Муҳтарам Президентимиз томонидан биз ёшларнинг вақтимизни мазмунли ўтказиш ва маънавиятимизни янада юксалтириш учун таклиф қилган беш муҳим ташаббусларини уй шароитида амалга ошириб, барча тенгдошларимизга ўрнак бўлайлик.

          Биз буюк аждодларига эга миллатнинг бахтли авлодларимиз. Эртанги кун, юрт келажаги бизларнинг ҳозирги кунда амалга оширадиган ишларимиз, қабул қиладиган қарорларимизга боғлиқ. Шундай экан, азиз тенгдошим, қалбан бирга бўлиб, карантин қоиадаларига қатъий амал қилиб, билим олиб жонажон диёримизнинг ҳақиқий эгалари сифатида ўзимизни кўрсатайлик! Барча тенгдошларимизга ибрат бўлайлик!

          Ишонаман, биз бир ёқадан бош чиқариб коронавирусни биргаликда албатта енгамиз!

Қуддусбек Асадуллаев

Гулистон давлат университети

Филология факультети талабаси

453 | 2020-04-16 10:43
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish