Гулистон давлат университети томонидан “Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш” мавзусида Республика онлайн илмий-амалий анжумани ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган илмий-тадбирлар режасига асосан,  2020 йил 17 апрель куни Гулистон давлат университети томонидан “Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш” мавзусидаги Республика онлайн илмий-амалий анжумани ZOOM дастури орқали ташкил этилди.

Анжуманда ГулДУ ректори, т.ф.д., проф М.Т.Ходжиев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Сулайманов,  ГулДУ Биология кафедраси профессори, б.ф.д., Ҳ.Ҳ.Қўшиев (Ўсимликлар ўсиш ва ривожланишига биотик ва абиотик омиллар таъсири), ГулДУ Ботаника ва доривор ўсимликлар кафедраси мудири, профессор, б.ф.д., Ҳ.Қ.Қаршибоев (Ўсимликлар биохилма-хиллигини муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари), БухДУ Экология кафедраси профессори, б.ф.д., А.Э.Холлиев (Ғўзага сув танқислигининг экофизиологик таъсири), ЎзМУ Аналитик кимё кафедраси доценти, к.ф.н., Ж.Н. Таджибаев (Определение ионов ртути (II) спектрофотометрическим методом), ГулДУ профессори, б.ф.д., А.Пазилов, АндДУ Ботаника ва экология кафедраси докторанти Ф.У.Умаров (Фарғона водийси Чилустун тоғлари қуруқлик моллюскаларининг биохилма-хиллиги ва экологияси)лар ўзларининг маърузалари билан онлайн тарзда иштирок этишди.

Онлайн анжуманни Республикамиз олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрлар ва иқтидорли талабалар  онлайн тарзда кузатиб боришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Анжуманга келиб тушган мақолалар ишчи гуруҳ томонидан таҳлил қилиб чиқилди ва тўплам сифатида чоп этилди. Анжуман материаллари тўплами барча иштирокчиларга электрон тарзда, бепул тақдим этилиши белгилаб қўйилди.

  Анжуман якунида Республикамиз биохилма-хиллигини сақлаш ва ривожлантириш бўйича хулоса ва тавсиялар қабул қилинди.

479 | 2020-04-18 10:39
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish