ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ҳурматли талаба-ёшлар!

 

Талаба-ёшлар ўртасида бадиий адабиётларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш, уларнинг китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида “Китобхон талаба” Республика танлови ўтказилмоқда.

Танловнинг биринчи университет босқичи жорий йилнинг 28-29 апрель кунлари онлайн шаклида ўтказилади.

Сиз танлов Низомида белгиланган шартлар бўйича 1-шарт ёзма шаклда, 2 ва 3-шартлар бўйича (аннотация ва тарғибот жараёни) видео шаклда тасвирга олиб Ташкилий қўмитага (97-277-24-37, 94-911-33-22) рақамлари ёки факультетингиз Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ёрдамида телеграм орқали электрон шаклда юборишингиз лозим.

Танлов Низоми ва 1-шарт бўйича тестлар университетнинг расмий guldu.uz веб-сайтига жойлаштирилган.

Танловда ғолиб бўлган (1,2,3 ўрин) талабалар университет маъмурияти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади ҳамда танловнинг кейинги босқичига йўлланмага эга бўладилар.

Барча талабаларни танловда фаол иштирок этишга чақирамиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

ТАНЛОВ НИЗОМИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

339 | 2020-04-24 14:04
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish