Депутат қабули

2020 йилнинг 30 апрел санасида Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати, Гулистон давлат университети ректори профессор Муксин Таджиевич Ходжиев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани 17-Гулистон сайлов участкаси аҳолиси билан учрашди.

Кун тартибидаги дастлабки масала: Пандемия шароитида шароити оғир, кам таъминланган ва ногирони бор оилаларга Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати томонидан тақдим этилган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш эди. Сайхунобод тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Рустамов Абдуҳалил, Аъзамов Воҳид, Мамаражапова Райҳон, Каланов Акбар, Эшонқулов Акрам, Қўзоев Ахмат, Қаюмова Улбозор, Маҳкамбоева Нодира ва Очилова Диёралар хонадонларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Мазкур ташрифнинг иккинчи масаласи ҳудудда аҳолининг томорқа маданиятини ривожлантириш, томорқа даромад манбаи еканлигини тушунтириш еди. Шу мақсадда депутат М.Ходжийев маҳалла хонадонларида томорқа ишларини ривожлантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ҳам олиб борди. Жумладан, Илоқ кўчаси 23-хонадон соҳибаси Ашурбоева Назокат хонадонида томорқага ишлов бериш ишлари якунлангани, экин экишга яроқли ерга памидор, булғор қалампири, аччиқ қалампир, бақлажон, каром, турли зиравор кўкатлар ва мевали дарахтлар екилганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Гулистон давлат университети талабаси Носиров Муҳиддинга қарашли 20 сотих томорқа ерига экиш учун 400 туп памидор ва 200 туп булғор қалампири кўчатлари бепул тарқатилди. Шунингдек, Жавоҳир шоҳ кўчасида истиқомат қилувчи Юсупов Холбўта хонадонида иссиқхона ташкил этилганлиги маълум бўлди. Хонадон соҳибининг фикрига кўра Асака банкнинг 25 миллион сўм кредити эвазига бунёд этилган мазкур иссиқхонада памидор ва лимон етиштирилмоқда, келажакда мазкур иссиқхонани кенгайтириш режаси ҳам борлигини таъкидлади.

Шундан сўнг ҳудудда ташкил этилган депутат қабулхонасида депутат М.Ходжиевнинг аҳоли билан учрашуви ташкил этилди. Унда аҳоли томонидан билдирилган таклифлар ва уларни қийнаётган масалалар муҳокама этилди.

289 | 2020-04-30 14:42
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish