Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Гулистон давлат университети ректорининг Т А Б Р И Г И

Ҳурматли юртдошлар!

Бугунги таҳликали, оғир, синовли кунларда ҳамжихат, ҳамфикр, ҳаммаслак бўлиб, Муҳтарам Президентимизнинг даъватларига амал қилиб, уйда қолиб ишлаётганлар учун ҳам фидокорлик кўрсатаётган Ватандошлар!

Биз уруш кўрган, унинг оғир синовли кунларини бошидан ўтказган халқмиз. “Wikipedia” эркин энциклопедия китобида ёзилишича Иккинчи жахон урушида 53 та давлат қатнашган. Урушда 127.953.371 нафар жангчи иштирок этган. Шундан 25.542.785 нафар жангчилар Иккинчи жахон урушида ҳалок бўлишган.

Иккинчи жахон уруши бошланган 1941 йилда Ўзбекистонда 6 миллион аҳоли истиқомат қилган. Бир ярим миллион киши урушга юборилган. Шундан 500 минг нафар ватандошларимиз жанг майдонларидан омон чиқишмаган, халок бўлишган. Уруш майдонларида ота-онасидан жудо бўлган 3-15 ёшдаги 400 минг нафарга яқин болалар Ўзбекистонга олиб келинган. Турли милллатлардан бўлган бу болаларни халқимиз ўзи емай егизган, ўзи киймай кийдирган ва тарбиялаган. Халқимиз мана шундай бағри кенг меҳрпарвар ва ватанпарвардир.

Муҳтарам Президентимиз коронавирусга қарши курашни жанг майдонига қиёс қилдилар. Биз сабр-қаноатли, ақл-заковатли, иродали, фаросатли, вазифаларни, топшириқларни ўз вақтида масъулият билан бажарадиган халқмиз. Яқин кунларда бу синовли кунлар ҳам тарихга айланади.

Азиз юртдошлар!

Барчангизга маълумки, ўзбек халқи фронтда ва фронт орти ишларида ҳам фаол иштирок этиб, ушбу ғалабага улкан ҳисса қўшган. Меҳнатга яроқли ўғлонларини фронтга кузатган меҳнатсевар халқимиз дала ишларини, турли саноат ишларини қариялар,  аёллар ва вояга етмаганлар меҳнати ҳисобига амалга оширишган.

Фронтда ҳам халқимиз мардонавор жанг қилиб, ғалабага муносиб ҳиссасини қўшган. Биз уруш натижасига ижобий таъсир кўрсатган уруш қаҳрамонларимизни бугун ифтихор билан тилга олсакда, уларнинг оиласи учун, яқинлари учун оғир жудоликни кўтариб юриш нақадар оғир кечганлигини унутмаслигимиз, бу ғалабанинг қадрига етишимиз лозим.

Муҳтарам ватандошлар!

Ўзбек халқи шундай жанговар, мард ва ватанпарвар халқ. Бизнинг бой тарихимизда ўз ватани учун жон фидо қилган қаҳрамонлар жуда ҳам кўп. Биз ёш авлодларни тарбиялашда улар кўрсатган жасоратларни ҳар қанча намуна қилсак арзийди. Университет раҳбарияти ҳам ҳар йили 9-май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, мустақил диёримиз эркинлиги учун жонини фидо қилган фарзандлари оилаларидан хабар олиш каби яхши бир қадриятни йўлган қўйган. Зеро, диёримиз тинчлиги ва осмонимиз мусаффолиги шу азизлар жони эвазига эришилганлигини унутмаслигимиз даркор.

Ҳурматли уруш фахрийлари, азиз ҳамюртлар! Барчангизни Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги байрами билан самимий табриклайман. Соғлик-саломатлик, бахт-саодат тилайман.

Ҳурмат билан, Гулистон давлат университети жамоаси номидан ректор М.Т.Ходжиев.

340 | 2020-05-08 16:04
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish