Эркин Воҳидов ижодига бағишланган онлайн илмий анжуман ўтказилди

Гулистон давлат университетида “Эркин Воҳидовнинг сўз қўллаш махорати” мавзусидаги Республика онлай илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Республика илмий-амалий анжуманини университет ректори Мухсин Ходжиев кириш сўзи билан очди. Университет профессори Равшанбек Маҳмудов “Эркин Воҳидовнинг ижтимоий сиёсий, фалсафий-ахлоқий қарашлари” мавзусидаги маърузаси билан илмий-амалий анжуманни бошлаб берди. Шунингдек, университет профессори Қозоқбой Йўлдошев “Юрак ҳурриятига интилган шоир”, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Баҳодир Каримов “Эркин Воҳидовнинг адабий-эстетик қарашлари”, Фарғона давлат университети профессори Акбарали Сабриддинов “Эркин Воҳидов шеъриятида даврнинг долзарб муаммолари талқини”, Самарқанд давлат университети профессори Азмиддин Носиров “Эркин Воҳидов лирикасида Ватан мавзуси”, Жиззах давлат педагогика институти доценти Усмонжон Қосимов “Эркин Воҳидов – сўз устаси”, Гулистон давлат университети доценти Ҳайитбой Мирҳайдаров “Эркин Воҳидов асарларида юмор” мавзуларида маърузалар қилдилар. Анжуманда Ўзбекистон Қахрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ўзбек адабиётига, ўзбек тилшунослигига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида сўз юритилди. Шоирнинг “Ўзбегим”, “Инсон ўзинг”, “Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса”, “Сўз латофати” каби кўплаб асарлари таҳлил қилинди. Улардаги ватанпарварлик, юртсеварлик, инсонпарварлик, севги-муҳаббат, одоб-ахлоқ ва фалсафий қарашларининг бугунги кундаги маънавий, маърифий аҳамияти беқиёс эканлиги сўзга чиққан нотиқлар маърузаларида тилган олинди. Анжуманга Республикамиз олий ўқув юртларининг юз нафардан ортиқ олимларининг мақолалари, тезислари келиб тушди. “Эркин Воҳидовнинг сўз қўллаш махорати” мавзусидаги Республика анжумани материаллари электрон китоб шаклда лотин ёзувида тайёрланди.

Р.Маҳмудов

Матбуот котиби

173 | 2020-05-21 13:00
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish