ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ

26 июнь - “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”

 

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь – “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” сифатида нишонланиб келмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг кенг тарқалиши бир қатор ижтимоий муаммоларга сабаб бўлади, жумладан, демографик фожеаларни келтириб чиқаради, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда жиноятчилик ҳолатлари кўпаяди. Гиёҳвандлик инсониятни таназзул ботқоғи сари бошлаётган энг хавфли воситалардан биридир, чунки энг ваҳший қотиллик ва хунрезликлар, жиноятчиликлар кўп ҳолларда айнан гиёҳванд моддалар таъсирига тушиб, ўзлигини тамоман йўқотган одамлар томонидан содир этилмоқда.

Маълумотларга кўра, жаҳонда қайд қилинадиган ўлимларнинг 43та сабабидан гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда турар экан, 15 ёшдан 64 ёшгача бўлганлар орасида қайд этиладиган ўлимларнинг 1,3 фоизи гиёҳвандлик оқибатида юз берар экан, бир йилда 211 мингта ўлим айнан гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқади. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда гиёҳвандлик оқибатида 1,6 миллион киши ВИЧга, 7,2 миллион киши эса гепатит C вирусига, 1,2 миллион киши гепатит B вирусига чалинар экан.

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ хасталикларга учраганлар сони дунё бўйича 29 милион кишидан ортиб кетган.

 Ўзингизни, оилангизни ва яқинларингизни бундай балодан сақланг!

Спорт билан мунтазам шуғулланинг

Кўпроқ китоб мутолаа қилинг

Юқори марраларга интилинг

Сизнинг келажагингиз ўз қўлингизда!

932 | 2020-06-26 15:44

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->