ТАБРИК
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ТАБРИК

Журналист бўлиш осон эмас. Унинг масъулияти, вазифалари беқиёс. Журналистдан аниқлик, ҳалоллик, поклик, адолатлилик, ҳаққонийлик талаб этилади. Хабар ёзган ёки мақола ёзганларнинг барчаси ҳам журналист саналаверишмайди. Журналист – мамлакатимизнинг овози, юраги, виждони, ор-номуси бўлиши керак. Чунки  муҳтарам Президентимизнинг қарорлари, фармонлари, нутқларида илгари сурилган ғояларини, белгиланган вазифаларни мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига етказувчи, тарғиботчи ташвиқотчи ҳам журналистдир.

27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни байрами билан юртимиз матбуотчиларини, барча журналистларни, қаламкашларни касб байрами билан табриклайман. Қўлингиздан қалам тушмасин, ўқимишли, мазмунли, инсонларни рағбатлантирувчи, хайратлантирувчи мақолалар ёзишингизда, кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлашингизда омад тилайман. Матбуот котиблари байрам муборак бўлсин!

Равшанбек Маҳмудов,

Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси (1984),

Гулистон давлат университети профессори.

770 | 2020-06-26 15:54

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->