Вазир ўринбосари Гулистон давлат университети талабалари билан учрашди
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Вазир ўринбосари Гулистон давлат университети талабалари билан учрашди

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов Гулистон давлат университетида ўтказилган Ёшлар Кенгашининг 9-сонли йиғилишида иштирок этди.

 

Вазир ўринбосари университетнинг фаол талабалари билан ўқув йили давомида олий ўқув юртида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилиши режалаштирилган ишлар бўйича фикр алмашди.

 

– Ўқув жараёнлари онлайн тарзда давом этаётган бир пайтда талабалар билан мулоқотда бўлиш ҳар қачонгидан муҳим, –  деди вазир ўринбосари учрашувда. –  Талабаларнинг муаммоларини ўрганиш ва университет раҳбарияти билан биргаликда имкон қадар ҳал қилиш чораларини кўриш, ёшларга ўз ташаббусларни амалга оширишда ёрдам бериш – ёшлар вакилларининг асосий вазифаси бўлиши керак.

 

Учрашув давомида вазир ўринбосари талабалар билан янги ўқув йилида университетда ёшлар етакчилари сайловларини ташкил этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашди ва билдирилган тавсиялари асосида аниқ механизм ишлаб чиқилди.

411 | 2020-09-17 10:08

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->