Мукофот муборак!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Мукофот муборак!

Гулистон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Мухсин Ходжиев Ўзбекистон Республикаси Байналминал жамияти тамонидан “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги содиқ хизматлари учун” медали билан тағдирланди. Ректор Мухсин Ходжиев кейинги 3 йилда университетни барча соҳалари бўйича ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қобул квоталари 4 мартага кўпайди,  3 та янги факультет, 5 та янги кафедра, 4 та мутахассислик бўйича махсус илмий Кенгашлар очилишига бош-қош бўлди. Фан докторларини кўпайтириш учун катта мехнат қилди. Университет мамлакатимиздаги энг яҳши олий ўқув юртлари қаторидан ўрин олишига муносиб ҳисса қўшди. Бугун университет маънавият-маърифат марказида мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Байналминал жамияти ходими Қаххор Галиев медални М.Ходжиев кўксига тақиб қўйди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Байналминал жамияти Сирдарё вилояти бўлими раиси, академик Анорқул Бойқулов, профессор Р.Маҳмудовлар сўзга чиқдилар.

Гулистон давлат университети ректори Мухсин Ходжиевни ҳамда жамоани мукофот билан табриклаймиз.

Р.Маҳмудов

Матбуот котиби

453 | 2020-09-17 10:24

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->