ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли талабалар!

 

Гулистон давлат университети талаба-ёшлари ўртасида 21 октабр – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ёшлар қалбида она тилимизга меҳр-муҳаббат ҳиссини янада кучайтириш мақсадида “Тил миллат кўзгуси” рукни остида “Энг яхши мақола”, “Ўзбек тилим – фахрим менинг” мавзусида “Энг яхши интервю”, нутқ маданияти ва нотиқлик маҳоратини ривожлантиришга қаратилган “Энг яхши нотиқ”, “Энг мазмунли ва таъсирчан ижтимоий ролик” номинациялари бўйича масофавий танловлар ўтказилмоқда.

Мазкур танлов 2020 йил 14-24 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган материаллар телеграмм орқали (97-277-24-37, 99-594-89-05) қабул қилинади ва ҳакамлар Ҳайъатига тақдим этилади.

Танловда ғолиб бўлган (ҳар бир йўналиш бўйича 1, 2, 3 ўрин) талабалар университет маъмурияти томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Барча талабаларни танловда фаол иштирок этишга чақирамиз.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими 

369 | 2020-10-14 12:29

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->