Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

2020 йил 16 октябр куни Гулистон шаҳрида жойлашган “Билимдонлар маскани”да “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 31 йиллигини муносиб нишонлаш ҳамда 21 октябрь “Ўзбек тили байрами” куни муносабати билан Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Гулистон давлат университети ҳамкорлигида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” мавзусида маънавий-маърифий ва бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси раҳбарлари, ҳарбий хизматчилари, Гулистон давлат университети масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Тадбир давомида байрамга бағишланган шеърлар, куй-қўшиқлар ижро қилинди, ёш ижодкор талабалар ижросида бахру-байт айтилди, бадиий китоблар кўргазмаси намойиш қилинди.

376 | 2020-10-17 10:38

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->