Муҳим манба!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Муҳим манба!

Сирдарё давлат педагогика институти базасида ташкил этилган Гулистон давлат университети ташкил топганига 54 йил бўлди. Яқинда Гулистон давлат университети Қомуси тайёрланиб, чоп этилгани муҳим янгилик бўлди.

Қомус университет ректори профессор Мухсин Ходжиевнинг кириш сўзи билан очилади. Шунингдек, ўқув юртининг тарихи ҳақидаги профессор Ҳайитбой Мирҳайдаровнинг катта мақоласи университет ҳақида кўп маълумот беради. Китобда университетда ишлаган ва бугун фаолият кўрсатаётган олти юз нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳақида, уларнинг олиб борган педагогик фаолиятлари, илмий асарлари, дарслик, қўлланма ва кашфиётлари ҳақида кенг маълумот беради. Қомус 30, 85 босма табоқ бўлиб, 32 бетда рангли расмлар ва 72 та турли хил фаолиятлар акс этган расмлар билан безатилган.

Шунинг учун ҳам “Гулистон давлат университети Қомуси” Сирдарё вилояти тарихини, ўқув юрти тарихини ўрганишда муҳим қўлланма вазифасини бажаради. Қомуснинг юзага келишида универстет ректори профессор Мухсин Ходжиевнинг, профессор Ҳайитбой Мирҳайдаровларнинг хизмати катта бўлди. Қомусни тайёрлаш бошланганига салкам ўн йил бўлган эди. Ректор Мухсин Ходжиевнинг саъйи-ҳаракати ва ташаббуси билан Қомус Тошкент шаҳридаги “Мумтоз сўз” нашриётида 500 нусхада чоп этилди. Энг асосийси университет ҳақида асосий манба тўпланди, тартибга солинди. Қомуснинг кейинги нашрлари яна тўлдирилиб борилаверилиши ҳам назарда тутилган.

312 | 2020-10-22 09:28

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->