“Сирдарёликлар албатта бой бўлади”

Давлатимиз раҳбарининг Сирдарёга ташрифи вилоят халқини руҳлантириб юборгани шубҳасиз. Хусусан, Сирдарё, Янгиер шаҳарлари, Ховос қўрғони, Мирзаобод туманларида барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар билан танишар экан Юртбошимиз вилоят имкониятлари ниҳоятда улкан эканлигига ишонч ҳосил қилдилар. Агар мавжуд имкониятлар ишга солинса, сирдарёликлар албатта бой бўлиб кетиши мумкинлигини, бироқ биринчи галда уйқудан уйғониш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда янгиликка интилиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, вилоятга инвестицияларни киритиш, замонавий технологияларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг  янги усулларини жорий этиш, бу борада зарур бўладиган хомашёларни ишлаб чиқариш учун маҳаллий имкониятлардан фойдаланиш, бунинг учун бутун кучни сафарбар этиш, барча бир ёқадан бош чиқариши зарурлигини уқтирдилар.

Гулистон давлат университети бош биносининг фаоллар залида бўлиб ўтган йиғилишни олиб бораётган ҳурматли домламиз, университет ректори, техника фанлари доктори, профессер Муҳсин Тожиевич Хожиев мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад вилоят халқининг турмуш тарзини юксалтиришга қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб, шу мақсадда вилоятга 50 миллион доллар маблағ ажратилгани, келгусида яна 70 миллион доллар ёрдам қилиниши кўзда тутилганлигини қайд этиб ўтдилар.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги ўзгаришлар, “Обод қишлоқ” дастури ижроси, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик, томорқачилик, чорвачилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, боғдорчилик билан шуғулланиши борасидаги ҳаракатлар, хотин-қизлар бандлиги, ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг спорт иншоотларига жалб этилиши билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирганликлари, тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берганликлари баён қилинди.

Бу борада университет олдида қандай вазифалар турибди? Университет ректори факультетлар деканлари, бўлим бошлиқлари, қолаверса, барча ходимларнинг ўз вазифаларига масъулиятларини янада оширишлари зарурлиги юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Вилоят миқёсида ўтказиладиган “Китобхон оила”, шунингдек, университет факультетлари ўртасида ташкил этиладиган “Энг фаол билимдон китобхон” кўрик-танловларини ташкил этиш, бир қатор давлатлар олийгоҳлари билан тузилган шартномалар, меморандумлар асосида янги йўналишларни очиш, кадрлар салоҳиятини, малакаларини ошириш, ўрта мактабларга кадрлар етказиб бериш мақсадида 2019-2020 ўқув йилида қабул жараёнида Сардоба ҳамда Ховос туманларига квоталар сонини ошириш, университетнинг бош биносини реконструкция қилиш орқали ўқув ўринлари сонини ошириш, “Маънавият ва маърифат маркази”, лабороториялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, спорт мажмуи қурилиши лойиҳасини охирига етказиш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш, томорқачиликни ривожлантириш, жумладан, ерларни экишга тайёрлаш, кўчат ўтқазиш ишларини йўлга қўйиш, бу юмушларга профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшларни сафарбар этиш, хусусан, махсус акция ўтказиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

 

 

Матбуот хизмати.

956 | 2019-02-22 17:45
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish