ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

 “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” лойиҳаси бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича консальтинг хизматлари учун мутахассислар танлов асосида таклиф этиладилар:

1. “Ўсимлик ва тупроқ таҳлили”, “Ўсимликларнинг генетик модификацияланиш ҳолати” бўйича Давлат стантартлаштириш агентлигида рўйхатдан ўтказиш учун мавжуд шароит ва ускуналарни расмийлаштиришга тайёрлаш ҳамда лабораторияда ходимларни натижаларни сертификациялашга ўргатиш бўйича тренинглар ўтказишга мутахассис-аудитор.

Таклиф этиладиган мутахассис лаборатория таҳлиллари бўйича мавжуд ускуналарни Ўзбекистон Давлат стандарлаштириш агентлигидан рўйхатдан ўтказиш учун расмийлаштиришга тайёрлаш ҳамда лабораторияда ўтказилган анализ натижалари учун сертификат берилишини йўлга қўйиш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:

- Олий маълумотлиги тўғрисда диплом нусхаси;

- Натижаларни сертификациялаш бўйича тажрибага эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (сертификат, диплом ёки бошқа расмий ҳужжатлар);

- Паспорт нусхаси;

-Маълумотнома (Объективка).

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

2. Ўсимликлар биотехнологияси йўналишида дарахтли ўсимликларнинг биотехнологиясини ташкил этиш бўйича биотехнолог.

Таклиф этиладиган мутахассис ўсимликлар биотехнологияси бўйича тажрибаларга эга бўлиши, лаборатория ходимлари ва тадқиқотчиларга ўсимликлар биотехнологиясидан (ўсимликларни in vitro шароитида культурага киритиш, ўсимликларнинг биотехнологик кўчатларини олиш) тренинглар ўтказиш тажрибаларга эга бўлиши талаб этилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши сўралади:

- Олий маълумотлиги ҳамда илмий даражаси тўғрисда диплом нусхалари;

- Ўсимликлар биотехнологияси бўйича мавжуд тажриба ва кўникмаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (сертификат, диплом ёки бошқа расмий ҳужжатлар);

- Паспорт нусхаси;

-Маълумотнома (Объективка).

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

Мурожаат учун: 94-1680829 б.ф.д. профессор Ҳ.Кушиев

1291 | 2019-04-04 11:29
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish