ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойиши билан 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланган. Унга кўра Гулистон давлат университети “Ахборот технологиялари” кафедраси томонидан 2019 йил 17-18 май кунлари “Ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилишини маълум қилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар ташкил қилиниши режалаштирилган:

1. Ахборот-коммуникация технологиялари инновацион таълим воситаси сифатида.

2. Ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг замонавий муаммолари.

3. Узлуксиз таълим тизимида Информатика ва ахборот технологиялари ўқув предметини ўқитишнинг ҳолати ва уни ривожлантириш муаммолари.

4. Инновацион таълим тизимини ташкил этиш ва унинг фаолиятини бошқаришда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш муаммолари.

Конференциянинг расмий тили: ўзбек ва рус тиллари.

Анжуманда профессор-ўқитувчилар, тадқиқот институтлари ва илмий муассаса ходимлари, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этишлари мумкин.

Конференция ишида иштирок этувчилар ўз мақолаларини 2019 йилнинг 30 апрелга қадар Гулистон давлат университети “Ахборот технологиялари” кафедрасига ва электрон варианти toshtemirov73@mail.ru манзилига юборишлари сўралади.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

  • Мақола биринчи саҳифасининг юқоридан ўртасида бош ва қалин ҳарфларда мақоланинг номи, 2-қаторда муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, 3-қаторда муаллифнинг илмий даражаси ва унвони, иш жойи, боғланиш учун телефон рақами, 4-қатор бўш қолдирилади ва 5-қатордан мақола матни ҳавола этилади.
  • Мақоланинг охирги саҳифасида анжумaннинг қайси йўналишига юборилаётгани кўрсатилиши шарт. Мақолада ҳавола (сноска)лар қўйилмайди, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар мақоланинг ичида квадрат қавсда ва охирги саҳифасида рўйхати берилиши лозим.
  • Маърузалар матни Тimes New Roman ва 14 ўлчамдаги шрифт катталигида, 3-6 саҳифадан иборат ҳажмда, 1,5 интервалда ёзилиши керак.
  • Маъруза матнини жойлаштиришда саҳифанинг чегаралари қуйидаги тарзда белгиланади: юқори ва пастдан 2 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см.
  • Маърузалар 1 нусхада қоғоз ва электрон варианти Word 2003, 2010 версияларида тақдим этилади. Файл номи конференция йўналиши рақами ва муаллиф фамилияси билан номланиши лозим (Масалан: 3-Абдуллаев А.)
  • Анжуман материалларини чоп этиш ҳаражатлари учун ҳар бир бетига ўн минг (10000) сўм миқдорида бадал пули тўланади. Тўлов нақд ёки пластик карта орқали пул ўтказиш шаклида қабул қилинади. +99891 100-84-73 телефон рақамига тўлов пулининг кимга? ва қанча? тўланганлигини айтиши лозим. Клик тизими орқали тўлов рақами: 8600 0204 5920 7812

Ташкилий қўмитага келиб тушган илмий материаллар конференция мавзусига, долзарблигига мос равишда танланади ва ёзилиш қоидаси ҳамда юборилган санасига қараб қабул қилиб олинади. Конференциянинг барча талабларига жавоб берадиган материаллар тўплам шаклида чоп этилади.

Конференция ташкилий қўмитаси: Гулистон давлат университети “Ахборот технологиялари”кафедраси.

Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, 4-мавзе, ГулДУ бош биноси, 5-қават 508-хона.

Масъуллар: Абдурахимов Дониёр Баходирович, +99899 477-01-65.

Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, +99891 100-84-73. E-mail: toshtemirov73@mail.ru

Ташкилий қўмита.

 

1380 | 2019-04-16 16:59
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish