Мардлик ва қаҳрамонлик намунаси

Баходиров Сардорбек Улуғбек ўғли 2018 йилда Гулистон давлат университетининг Табиий фанлар факултети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” йўналишига ўқишга қабул қилинган.

У ўзининг ўқиши давомида бор истеъдоди ва қобилиятини намоён этиб, ўзининг тиришқоқлиги, жонкуярлиги, аъло баҳоларга ўқиши билан барча талабалар орасида намуна бўлганлиги сабабли 26-18 гуруҳ ёшлар иттифоқи етакчиси этиб сайланди.

Баходиров Сардор ўтган қисқа вақт ичида Ватанпарварлигини намоён этиб, ўзида барча фазилатларини жамлаган ҳолда, аъло ўқиши ва намунали ҳулқи билан ўз тенгдошлари орасида алоҳида ажралиб турди ва у вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Жасорат клуби” аъзоси этиб қабул қилинди.

У Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган барча тадбирларда фаол иштирок этиши билан бир қаторда, ўзи ҳам гуруҳ ёшлар етакчиси сифатида ҳар ой шахсий иш режа асосида бир неча лойиҳа ва тадбирлар уюштирди.

Жумладан: ҳар ой талабаларнинг интелектуал салоҳиятини ошириш мақсадида “Заковат” интелектуал ўйини, ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш ва бўшт вақтларида кўпроқ илмий, бадиий асарлар ўқишни таминлашни кўзлаб “Мени ўзгартирган китоб” лойиҳаси ҳамда талаба ёшларни спортга бўлган қизиқишини орттириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини назарда тутиб ҳар ой терма жамоалар орасида “Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида спортнинг футбол, валейбол, теннис ва шахмат тури бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этди.

С.Баходиров табиий фанлар факултети “Табиий лидерлар” жамоси аъзоси сифатида фаолият юритиб келди. Жамоа талаба ёшларни тадбиркорликга жалб этиш, турли ҳил лойиҳалар танловлари ва талабаларнинг ўз тадбиркорлик фаолиоятини йўлга қўйишда кўмаклашиб келди.

С.Баходиров Жасорат клуби аъзоси сифатида шахсий масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўз Ватанпарварлик туйғуларини намоён этиб, жорий йил 30 апрел куни вояга етмаган бир қизни ўлимдан сақлаб қолиш мақсадида уни қутқариб, ўзи оламдан ўтди.

Баходиров Сардорбек Улуғбек ўғлини Ватанимизнинг хақиқий Ватанпарвар фарзанди, йигитлик бурчини адо этган хақиқий ўғлон сифатида университет ёшлари доим ёд олишади, уни қилган ушбу Жасорати ҳар бир ёшларга наъмуна бўлиши лозим деб ҳисоблайди. Охиратинг обод бўлсин, Сардорбек!

1410 | 2019-05-03 12:17
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish