“Олий таълимни модернизациялаш” лойиҳаси бўйича Германиялик мутахассис томонидан семинар-тренинг ўтказилмоқда

Жаҳон банкининг “Академик инновациялар фонди” асосида “Олий таълимни модернизациялаш” бўйича “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КЛАСТЕРЛИ ЁНДАШУВ: Гулистон давлат университети ва ишлаб чиқариш интеграцияси тизимида “Ўқув-илмий комплекс” ташкил этиш” мавзусида Гулистон давлат университетида амалга оширилаётган лойиҳа режасига кўра германиянинг Гёттинген университетидан профессор Рекел Джоханес (Reckel Johannes) 2019 йилнинг 17-29 май кунларига таклиф этилган. Ушбу муддат давомида профессор Reckel Johannes томонидан Германиянинг марказий кутубхона манбалридан on-line тизимда фойдаланиш бўйича тақдимотлар қилиш билан бирга амалий машғулотлар ўтказади. Шунингдек, Гулистон давлат университети базасида Германия ва Марказий Осиё мамлакатлари кутубхоналаридан фойдаланишнинг on-line марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорликда лойиҳа таклифи тайёрланади. Тайёрланган лойиҳа DGF фондига тақдим этилади.

Жорий йилнинг 21 май куни университет маъруза залида шундай семинар-тренингларнинг дастлабкиси старт олди. Унда профессор-ўқитувчилар ва ёш изланувчилар иштирок этишди. Ушбу семинар-тренинглар 29 майгача давом этади.

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

Матбуот хизмати.

908 | 2019-05-22 15:54
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish