Жаҳон банкининг АИФ лойиҳаси доирасида Гулистон давлат университетида экспериментал биология лабораториясида янги тадқиқот йўналиши ташкил этилди

Гулистон давлат университети базасида фаолият кўрсатаётган “Экспериментал биология” лабораториясида “Ўсимликлар биотехнологияси”, “Шўрга чидамли ўсимликлар генбанки” асосида олиб борилаётган селекция ва ҳужайра муҳандислиги, тупроқ ва ўсимлик маҳсулотларини спектрал таҳлили бўйича олиб борилаётган комплекс тадқиқотлар яна бир ташкил этилган тадқиқот йўналиши билан такомиллштирилди. Жаҳон банкининг Академик инновациялар фонди доирасида университетда амалга оширилаётган лойиҳа асосида харид қилинган замонавий тадқиқот ускуналари (ПЦР, Реал тайм, ламинар бокс, электрофарез, сувни тозалаш системаси ва ҳ.к.) асосида биологик объектларнинг генетик ўзгарувчанликларини аниқлаш, ўсимлик ва касалликларни молекуляр генетик таҳлил қилиш тадқиқот йўналиши йўлга қўйилди. Ушбу харид қилинган замонавий ускуналар билан ишлаш, тадқиқот йўналиши юқори даражада йўлга қўйиш бўйича таклиф қилинган мутахассислар томонидан семинар-тренинг ўтказилмоқда. Семинар-тренинг 2 июндан бошланди ва 12 июнгача давом этади. Семинар тренинг давомида мутхассислар томонидан ўтказилаётган амалий машғулот магистрантлар, докторантлар ва лаборатория ходимлари тадқиқотларида алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда.
Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

2127 | 2019-06-04 09:55
Sayt bo'ylab izlash
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Rektor virtual qabulxonasi
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish