Гулистон давлат университетида “Беш ташаббус маркази” очилди
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...

Kasbiy (ijodiy) imtihonni onlayn kuzatish

ҚАБУЛ 2020: Касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар диққатига!
2020/2021 ўқув йили учун Гулистон давлат университетида касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларнинг имтиҳон жойи, кунлари ва вақтининг жадвали ва абитуриентлар фамилияси, исми, шарифи, гуруҳ рақами тўғрисида маълумот. Абитуриентларга эслатма: Имтиҳонга ушбу жадвалда кўрсатилган кунда ва вақтда, белгиланган жойга, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, абитуриентнинг ДТМ қайдномаси ва паспорт билан етиб келиш талаб этилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимоти жадваллари (PDF форматда кўчириб олиш): Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (кундузги) Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (сиртu…
18802 | 2020-08-25 16:35 | Batafsil
Гулистон давлат университетида “Беш ташаббус маркази” очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 19 февралда Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида бешта ташаббусни илгари сурдилар.

Биринчи ташаббус: Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус: Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Тўртинчи ташаббус: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадларини амалга оширишга қаратилган.
Бешинчи ташаббус: Хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган.


Гулистон давлат университетида Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни ижросини таъминлаш учун Маънавият ва маърифат марказида “Беш ташаббус маркази” ташкил этилди. Бу беш муҳим ташаббусни ижросини таъминлаш учун факультет деканларидан, мутахассис кафедралардан масъуллар белгиланган. Ҳар бир ташаббусга алоҳида-алоҳида жой ажратилган. Ҳар бир ташаббус бўйича амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилган. Муҳим ташаббусларни амалга ошириш учун зарур қўлланмалар тайёрланган.
Беш ташаббус бўйича Гулистон давлат университетида муайян ишлар амалга ошририлди.


Биринчи йўналиш бўйича университет мусиқа ва тасвирий санъат йўналиши талабалари ижросида катта ҳисобот концерти намойиш этилди. 2019 йил 3 июн куни Гулистон шаҳридаги Билимдонлар масканида “Мусиқа – эзгулик элчиси” мавзусида катта концерт намойиш этилади. Талаба-ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этади. Тасвирий санъат бўйича талабалар ижодий ишларининг кўргазмаси бўлиб ўтади.
Иккинчи ташаббус бўйича университет талаба-ёшлари ташаббуси билан вилоятдаги банд бўлмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича “Ректор кубоги” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Айни кунларда футбол, волейбол, теннис, шахмат-шашка каби спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Учинчи ташаббус бўйича республика анжумани ўтказилди. Жойларда компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича мактаблар, коллежларда семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Тўртинчи ташаббус бўйича университетнинг 87 нафар профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳи вилоятдаги 221 та маҳаллаларда “Китобхон оила” танловини ўтказди. Танловда вилоятдаги 500 дан ортиқ оилалар иштирок этдилар. 11 та ғолиб оилалар бир хил телевизорлар билан мукофотланди.
Бешинчи ташаббус бўйича жорий йилнинг сентябрь ойида “Ёш оилалардаги низо ва ажримларни олдини олишнинг фалсафий-ахлоқий асослари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, талаба-қизларни дарсдан бўш вақтларида вилоят тўқимачилик ва тикувчилик фабрикаларида иш ўрганиш амалиётини жорий этиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 4 июн куни университет Маънавият ва маърифат марказида “Беш ташаббус маркази” очилиш маросими ўтказилди. Ушбу марказнинг очилиш маросимида университет ректори М.Ходжиев, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов, вилоят мактабгача таълим бошлиғи А.Турдибоев, вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таълими маркази бошлиғи А.Ходжимуродов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Зайниддинов, проректорлар, деканлар ва профессор ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирни университет ректори М.Т.Ходжиев олиб борди. Сўзга чиққанлар ушбу марказнинг очилиши Президентимиз томонидан белгилаб берилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлашда, қолаверса ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар маънавиятини юксалтиришда ниҳоятда катта қадам бўлганлигини таъкидлашди.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

2345 | 2019-06-06 16:45

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->