Абитуриентлар диққатига!
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Абитуриентлар диққатига!

2019 йил 20 июлдан 2019/2020 ўқув йили тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш бошланади. “Абитуриент рухсатмаси”ни тарқатиш қуйидагича амалга оширилади:

1. Абитуриентлар 20-июлдан бошлаб Интернет орқали Давлат тест маркази www.dtm.uz расмий веб-сайтининг “Рухсатномани чоп этиш” бўлимидаги махсус ойнага паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси) серияси ва рақамини киритади.

Экранда пайдо бўлган “АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ” ва “АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА”ни чоп этиб олади.

Буларни интернет тармоғига уланган компьютер бўлган хохлаган жойда: уйда, Интернет клублари ва бошқа жойларда амалга ошириш мумкин.

Кундузги таълим шакли бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 23-26 июль кунлари ва Сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар 27-29 июль кунлари яшаш жойидан қатъи назар қуйидаги ташкилотларга мурожаат этиши ва рухсатномаларини олишлари мумкин:

-ихтиёрий туман (шаҳар)даги Давлат хизматлари марказлари;
-ихтиёрий Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари;
-ихтиёрий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш марказлари.

Ушбу ташкилот ходимлари ДТМнинг www.dtm.uz расмий веб-сайтидан юқорида қайд этилган тартиб бўйича “Абитуриент рухсатномаси”ни абитуриентга чоп этиб беради.

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университети

2482 | 2019-07-20 15:22

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->