Экспериментал биология лабораториясида навбатдаги янгилик

Ўсимлик ва тупроқ таркибини штрихли TEST CUVETAлар ёрдамида тезкор  анализ қилиш имкониятлари

Университетнинг “Экспериментал биология” лабораториясида АИФ лойихаси доирасида амалга оширилаётган тадқиқотлар натижалари асосида ўсимлик органлари ва маҳсулотлари ҳамда тупроқ таркибини штрихли TEST CUVETAлар ёрдамида тезкор  анализ қилиш усули йўлга қўйилди. Ушбу усулда тавсия этиладиган намуналар таркибидаги 20 тадан ортиқ макро- ва микро- элементларнинг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланади. Макро- ва микро- элементларнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари асосида ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини мақсадли бошқариш имкониятлари тавсия этилади. Анализ натижаларига кўра “SMART Fertilizer Management” дастури орқали ҳар бир ўсимлик тури ва навининг биологик хусусиятлари ҳамда ташқи таъсир этувчи омилларни эътиборга олган ҳолда “босқичли суғориш ва ўғитлаш ҳамда ҳимоя тизимини яратиш” бўйича кафолатли тавсиялар берилади. Таклиф этиладиган тавсиялар ўсимлик ниҳоллари тўқимаси, тупроқ таркибидаги элементлар ўртасидаги генетик алоқадорлик ҳамда коррелятив боғлиқликларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Афзалликлари: иқтисодий тежамкорлик, экологик тоза биомаҳсулот, озиқ-овқат хавфсизлиги.

403 | 2019-08-04 06:18
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish