Гул байрами

Сирдарё вилояти тарихида биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Гул байрами” сайли ўтказилишига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Вилоятдаги 70 дан ортиқ ташкилот Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи”, “Амфитеатр”, Сирдарё вилоят мусиқали драма театри майдонлари, “Билимдонлар маскани” жами 5 гектар майдонга 2 миллион донадан ортиқ ниҳоятда чиройли, хушбўй, инсон дилини яйратадиган 20 хилдан ортиқ анвойи гуллар экилмоқда. Ушбу сайлда Гулистон давлат университети жамоаси ҳам 15 мингдан ортиқ гул кўчатлари ўтқаздилар. Гулистонликлар “Энг улуғ, энг азиз” байрамимизни кўтаринкилик, хушкайфият билан кутиб олмоқдалар.
Гулистон шаҳрида 22 август куни “Халқаро форум”, “Анъанавий қовун сайли”, “Қушлар байрами”, “Гул байрами” бўлиб ўтади. Шунингдек, қайта таъмирдан чиққан Олим Хўжаев номидаги вилоят мусиқали драма театрининг очилиш маросимини ўтказиш режалаштирилган. Гулистон шаҳри ниҳоятда чиройли, обод, замонавий шаҳарга айланмоқда.

Р.Маҳмадов,

университет матбуот котиби  

234 | 2019-08-24 11:02
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish