Ёшлар етакчилари форумининг иккинчи куни
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ёшлар етакчилари форумининг иккинчи куни

Гулистон давлат университетида Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ёшлари етакчилари форумининг иккинчи иш куни олийгоҳнинг биолабороторияси, физика лабороторияси, спорт иншооитлари билан танишишдан бошланди. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бўйича машлғулотлар ўтказилди.
“Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш” йўналиши бўйича биринчи ташаббус машғулотини университет профессори Р.Маҳмудов университет ҳовлисида иқтидорли мусиқачи, истеъдодли рассомлар иштирокида олиб борди. Табиат қўйнида ўтказилган бу машғулот форум иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шунингдек, қолган тўртта ташаббуслар бўйича катта ўқитувчилар Й.Каримов, Ш.Маҳмудов, А.Абдувохидов ва Ш.Зайниддиновлар машғулот ўтказдилар. Форум иштирокчилари билан кун якунида беш ташаббус бўйича “ақлий ҳужум”, “мунозара”, спорт мусобақалари ўтказилди. Университет ректорати томонидан барча форум қатнашчиларига қимматбаҳо китоблар совға қилинди.

Гулистон давлат университети

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университети
 
Р.Маҳмудов,
Матбуот котиби

2367 | 2019-08-31 02:07

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2020
-->