Гулистон давлат университетидаги янгиликлар

       Университет ташкил топганига 53 йил бўлди. Ўқув юрти ташкил этилганида бир факультет, 4 йўналиш мавжуд эди. Бугунги кунга келиб, университетда 8 та факультет, 23 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 7 мингга яқин талаба-ёшларга таълим-тарбия бериб келинмоқда. 2019-2020 ўқув йилида университетда:
1.  Ижтимоий иш.
2.  Менежмент.
3.  Психология.
4.  Маданият ва санъат муассаларини ташкил этиш ва бошқариш.
5.  Вокал санъати.
6.  Чолғу ижрочилиги.
7.  Рангтасвир.
8.  Амалий санъат.
9.  Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси.
10.  Агробиотехнология.
11.  Агрокимё, агротупроқшунослик янги йўналишлари очилди.
     Университетда ҳозиргача 4 йўналиш бўйича магистратура мавжуд эди. Янги ўқув йилида эса:
1.  Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)
2.  Иқтисодиёт.
3.  Педагогика-психология.
4.  Адабиётшунослик.
5.  Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (география).
6.  Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси.
7.  Тупроқшунослик йўналишлари бўйича магистратура очилди.
       Муҳтарам Президентимизнинг олий таълимга, профессор-ўқитувчиларга бўлган алоҳида эътиборлари натижасида ўқув юртлари кенгаймоқда, янги йўналишлар, янги факультетлар, янги кафедралар ташкил этилмоқда. Чунки илм – тараққиёт гарови. Илм – мамлакатни дунёга танитувчи воситалардан бири. Илм – халқ фаровонлигини таъминловчи, инсонларни камолотга етакловчи беқиёс кучдир.
 
Р.Маҳмудов
Матбуот котиби

197 | 2019-09-05 00:06
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish