Янги ўқув йили бошланди

Гулистон давлат университетида бугун, 4 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Билимлар кунига бағишланган катта маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда университет ректори, профессор Мухсин Ходжиев, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Абдуғаниев, “Нуроний” жамғармаси Ховос туман бўлими раиси Жумабой Суюнов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Орифжон Қудратов, шоирлар Алишер Нур ва Дилмурод Дўст, биринчи курс талабаси Лайло Алижонова, доцент Хабибулла Абдукаримовлар сўзга чиқишиб олий таълимдаги ўзгаришлар, Муҳтарам Президентимизнинг олий таълимга, ёшларга кўрсатаётган эътиборлари ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Университетнинг битирувчи курс талабалари биринчи курс талабаларига Билимлар манбаи – КИТОБ, билимлар КАЛИТИНИ топширдилар. Тадбирда турли вилоятлардан ташриф буюрган 200 нафарга яқин ота-оналар, 4000 дан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этдилар. Тадбир Ватан, Билим, Илм, Тарбия ҳақидаги мазмунли шеърлар билан якунланди.

Р.Маҳмудов,
Матбуот котиби

259 | 2019-09-05 00:15
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish