Ҳуқуқшунослар билан учрашув

2019 йил 10 сентябрь куни Ижтимоий-иқтисодий факультети талабалари билан Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Ниязов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Абдурасулов, Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи З.Ҳайдарова, Сирдарё вилоят “Юрт истиқболи” ижтимоий-ахборот маркази директори М.Маликова, профессор-ўқитувчилар ва 86 нафар талабалар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларимизга ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик бу жуда кенг тушунча экани, ҳуқуқий маданияти юксак инсон қонунларга итоаткор бўлиши, ҳамиша унга бўйсиниши ва қонунларга нисбатан ҳурмат билан қараши экани, ижтимоий-сиёсий фаол фуқаролар жамиятда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга онгли муносабатда бўлиб, ислоҳотларга дахлдорлигини сезиб, давлат ва жамият олдидаги фуқаролик масъулиятини ҳис қилиб яшаши, энг муҳими, улар мамлакат тараққиётига амалий ҳисса қўшишга ҳаракат қилишида экани, бугунги ёшларимиз ҳам доим ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириб бориши зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган Сирдарё вилоят “Юрт истиқболи” ижтимоий-ахборот маркази директори Муқаддас Маликова томонидан одам савдоси ва унинг салбий оқибатлари, мамлакатимизда “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича бир қатор қонунлар қабул қилингани, одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси ташкил этилгани, ушбу республика идоралараро комиссиянинг чора-тадбирлар режасига асосан жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилаётгани ҳақида гапириб, ёшларнинг маънавияти, онгида тўғри қарашларни мустаҳкамлаш, одам савдоси жиноятчилигини юртимизда чуқур илдиз отишига йўл қўймаслик, келажагимиз эгаси бўлган фарзандларимизни бу иллат домига тушиб қолишдан асрашимиз шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университети

252 | 2019-09-16 16:45
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish