Сенатор ва ёшлар учрашуви

Гулистон давлат университетининг мажлислар залида “Сенатор ва ёшлар” ва “Адлия ва ёшлар” мавзуларида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни университет профессори Равшанбек Маҳмудов кириш сўзи билан очди ва тадбирнинг мақсад- вазифалари сенаторлар олиб бораётган ишлар, 2019 йил сайловлар йили эканлиги, Президент мактаби, Қўқон шаҳрида ўтказилган 1-халқаро ҳунармандчилик фестивали, мактаб тақдири-келажак тақдири тўғрисида гапирди.
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси, болалар шифокори Орифжон Қудратов 2016 йил 14 сентябрьда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати туғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирди.
Тадбирда сўзга чиққан Сирдарё вилояти бошқарма бошлиғи Жамшид Нуритдинов сайлов йилида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида гапириб, барча ёшларни сайловларда фаол бўлишга чақирди.
Шунингдек учрашувда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Валижон Тўйчиев, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Холбой Жалолов ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Муроджон Ҳайитовлар сўзга чиқдилар.
Суҳбат ниҳоятда қизиқарли, мазмунли ўтди.

Р.Маҳмудов
Матбуот котиби

233 | 2019-09-19 11:04
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish