Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонига вилоятдаги устозлар қатори Гулистон давлат университетининг алоҳида хизмат кўрсатган 55 нафар профессор-ўқитувчилари ҳам йиғилдилар. Байрам шаҳардаги “Билимдонлар майдони”даги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Байрам Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида давом эттирилди. Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев йиғилганларни 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклади. Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдирланган устозларга давлат мукофотларини топширдилар. Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами муносабати билан “Энг яхши фан ўқитувчиси”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши мактаб” номинациялари бўйича 2 та Спарк ва Дамас автомобиллари муносибларга топширилди. Байрамни давоми биринчи марта Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғида тўкин дастурхон атрофида, куй-қўшиқлар, жозибали рақслар асосида нишонланди. Гулистон давлат университети ректори Мухсин Ходжиев, илмий бўлим бошлиғи Лазиза Ботирова, профессор Равшанбек Маҳмудовлар Сирдарё вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, университетнинг 38 нафар профессор-ўқитувчилари Сирдарё вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари соҳиблари бўлдилар. Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами ниҳоятда чиройли, файзли, мазмунли ўтди.

Гулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университетиГулистон давлат университети

Р.Маҳмудов,

Матбуот котиби

Устозлар байрами

        

Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонига вилоятдаги устозлар қатори Гулистон давлат университетининг алоҳида хизмат кўрсатган 55 нафар профессор-ўқитувчилари ҳам йиғилдилар. Байрам шаҳардаги “Билимдонлар майдони”даги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Байрам Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида давом эттирилди. Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев йиғилганларни 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами билан табриклади. Муҳтарам Президентимиз томонидан тақдирланган устозларга давлат мукофотларини топширдилар. Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами муносабати билан “Энг яхши фан ўқитувчиси”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши мактаб” номинациялари бўйича 2 та Спарк ва Дамас автомобиллари муносибларга топширилди. Байрамни давоми биринчи марта Гулистон шаҳар маданият ва истироҳат боғида тўкин дастурхон атрофида, куй-қўшиқлар, жозибали рақслар асосида нишонланди. Гулистон давлат университети ректори Мухсин Ходжиев, илмий бўлим бошлиғи Лазиза Ботирова, профессор Равшанбек Маҳмудовлар Сирдарё вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, университетнинг 38 нафар профессор-ўқитувчилари Сирдарё вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари соҳиблари бўлдилар. Ўқитувчилар ва мураббийлар байрами ниҳоятда чиройли, файзли, мазмунли ўтди.

 

Р.Маҳмудов,

Матбуот котиби

99 | 2019-10-08 15:31
Sayt bo'ylab izlash
Virtual qabulxona
Ishonch telefonlari
0 (367) 225-41-76
Universitet rektoriga murojaat
'Huquqiy axborot' kanali
DTM Sirdaryo viloyati bo'limi kanali
Edu.uz (rasmiy kanal)

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-02-75
Faks: (0367) 225-40-42

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2019
  • Kirish

    Login
    Parol
    Ro'yxatdan o'tish