Халқаро илмий ва академик грантларда олим ва талабаларни иштирокини таъминлаш
GSU - GULISTAN STATE UNIVERSITY

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Халқаро илмий ва академик грантларда олим ва талабаларни иштирокини таъминлаш

Халқаро илмий ва академик грантлар Олий таълим вазирлиги, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва қатор юқори турувчи ташкилотлардан келган топшириқлар ва Тошкент шахридаги хорижий давлатлар элчихоналари ва консулликларининг расмий сайтлари орқали эълон қилинадиган таълим ва илмий грантлар асосида эълон қилинади ва тартибга солинади. 2021 йил феврал ойи холатига университетнинг Халқаро алоқалар бўлими томонидан қатор грантлар эълон қилинди:

•  Озарбайжон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий ваколатхонаси Озарбайжон Президенти ташаббуси билан 2021—2022 ўқув йили учун таълим гранти;

•  Ислом тараққиёти банки томонидан 2021-2022 ўқув йилида дунёнинг нуфузли университетларида таҳсил олий учун таълим гранти;

•  БМТнинг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти (ЮНЕСКО) томонидан 35 ёшгача тадқиқотчилар ўртасида “Ипак йўли – ёш тадқиқотчилар учун” мавзусида грант лойиҳаси танлови;

•  04-февраль куни Латвия ҳукуматининг 2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон таълим муассасалари учун таълим ва илмий тадқиқотлар мақсадида очиқ стипендиялар танлови;

•  Франция элчихонаси томонидан “ATLAS” дастури бўйича ижтимоий-гуманитар йўналиши PhD ўқитувчилари учун стажировка дастурида иштирок этиш учун грант эълон қилинди.

Мазкур халқаро илмий ва академик грантлар ўз вақтида Халқаро алоқалар бўлими томонидан аниқланиб университетнинг тегишли кафедраларига, матбуот котиблигига ва университетнинг телеграм каналида эълон қилиб борилди. Қизиқиш билдирган номзодларга ҳужжат топшириш ва грантлар тўғрисида маълумотлар бериб борилади.

175 | 2021-02-24 17:04
Имя:*
E-Mail:
Комментарий:
Введите код: * Yangilash

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021