2018 йил 3 апрель куни Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Мўмин ҳожи Усмонов, профилактика инспектори А.Усмонов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида таълим-тарбияга оид тадбир ўтказилди.
Тадбирда университет ректори, проф. М.Т.Ходжиев, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор, доцент Р.Маҳмудов, Сирдарё вилояти бош имом-хатиби М.Усмонов, профилактика инспектори А.Усмонов, профессор-ўқитувчилар ва 512 нафар талабалар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар талаба-ёшларнинг таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи ва кийиниш маданияти, бугунги кунда айрим ёшлар миллий минталитетимизга хос бўлмаган турли кийимларда юриши, жамоат жойларида юриш, сўзлашиш, шунингдек телефондан фойдаланиш маданиятига риоя қилмаё…