Бўлим бошлиғи: Марифов Отабек
Қабул кунлари: Сешанба-Жума (15:00-17:00)
Телефон: (0367) 225-06-29
E-mail: GulDU_rejamoliya@edu.uz
Режа - молия бўлими ҳақида
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида таълим муассасаларини молиялаш, жумладан, олий ўқув юртларида ўқитиш жараёнини замон талаблари даражасига йетказиш, яъни, уларда ижтимоий ҳимоялашни такомиллаштириш, моддий-техника базасини кенгайтиришда Режа-молия бўлимлари муносиб ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Режа-молия бўлими университетнинг алоҳида бўлими бўлиб, бевосита ректорга бўйсунади ва бўлим бошлиғи, 1- тоифали иқтисодчиси томонидан фаолият юритилади. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ҳукумат қарор ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари, университетнинг ички тартиб қоидалари ва низомига, асосланган ҳолда иш юритади. Режа-молия бўлими университетнинг иқтисодини режалаштирувчи ва молиялаштирувчи асосий бўлим ҳисобланиб, йиллик даромад ва харажатлар сметасини тузишда ҳамда штатлар жадвалини тайёрлашда иштирок етади.
Зеро, бўлимимиз фаолият юритиш жараёнидаги асосий мақсад университетимиз жамоасини имкон қадар ижтимоий химоя қилиш, ўқув жараёнини юқори савияда ўтиши учун зарурий ўқув жихозлари ва технологиялари билан таъминлаш, талабалар уйларида истиқомат қиладиган ёшларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича режалар ишлаб чиқиш ҳамда мазкур тадбирларни амалга оширишни молиялаштиришга қаратилган. Шунингдек, университетимиз иқтисодий вазиятини яхшилаш, маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш, харажатларни белгиланган режалар асосида амалга ошириш, ортиқча сарфларга йўл қўймаслик бўлим фаолиятининг бош мезони ҳисобланади.
Режа-молия бўлими фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, иқтисодий таҳлил ўтказиш, намунавий штатлар жадвалини тўғри юритишни назорат қилиш ҳамда университет фаолиятини мунтазам молиялаштириб боришдан иборат.
Режа - молия бўлимининг асосий вазифалари: