Илмий лойиҳалар ва грантлар
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Университетнинг илмий лойиҳа ва грантлари ҳақида маълумот.

Университетнинг илмий лойиҳа ва грантлари ҳақида маълумот.

Биология фанлари доктори, профессор Ҳ. Қўшиевнинг “А-9-27 Батат, картошка ва топинамбурнинг абиотик омилларга чидамлилик хусусиятларини тахлили ва шўрга чидамли линияларини ин витро усули ёрдамида яратиш” мавзусидаги амалий тадқиқотлари асосида        76,5 млн.  сўмлик илмий-тадқиқот ишлари бажарилиб, шўрланиш шароитида батат, картошка ва топинамбурнинг нав ва линияларида туганак ҳосил қилиш ҳолати ўрганилди ва бататнинг 3 та, картошканинг 2 та линияси нав синаш комиссиясига селекция ютуғи сифатида тақдим етилди.

Педагогика фанлари доктори, профессор Р.Холмухаммедовнинг А-1-97 "Талабаларни соғломлаштириш тизими бўйича кластер моделини яратиш" мавзусидаги амалий тадқиқоти бўйичаҳисобот йилида 35,3 млн. сўмлик иш бажарилиб, талабаларни соғломлаштириш тизими бўйича кластер моделини яратиш бўйича амалий тадқиқот ишлари якунланди. Натижада республика олий таълим муассасаларининг 1000 дан ортиқ талабаларининг саломатлик кўрсаткичлари ўрганилди ва илмий тахлил етилди.

Биология фанлари доктори, А.Позиловнинг А-7-53 рақамли: “Ўзбекистонда гелминт касалликларини тарқатишда иштирок етадиган қуруқлик моллюскаларининг тур таркибини аниқлаш ва уларнинг хўжалик аҳамиятини ўрганиш” мавзусидаги 58,8 млн.сўмлик илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси бажарилиб, гелминт касалликларни тарқатишда иштирок етадиган қуруқлик моллюскаларнинг таксаномик таркиби анқланади ва адир минтақаси яйловларида оралиқ хўжайин сифатида иштирок етадиган қуруқлик моллюскаларнинг тарқалиш харитасини  тузиш давом еттирилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент И.Ўразбоев раҳбарлигида: “Суғориладиган бўз-ўтлоқли тупроқларни мулчалаш ва кам ишлов бериш орқали унумдорлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий етиш” мавзусида   64,7 млн. сўмлик, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент Т Турдиқулов раҳбарлигида А-8-4 рақамли: “Гўшт етиштиришни кўпайтиришда ҳисор зотли қўйларининг ирсий имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳада 64,7 млн.сўмлик, техника фанлари доктори Н.Баракаев раҳбарлигида А-3-46 рақамли: “Дон тозалаш ва саралаш қурилмалари самарадорлигини ҳисоблаш ҳамда уларни лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида 64,7 млн. сўмлик, техника фанлари номзоди, доцент О.Рахматов раҳбарлигида  А-9-23 рақамли “Узум махсулотларини кайта ишлашнинг ресурс тежамкор, юкори самарали технологиясини ишлаб чикиш”мавзусида 62,4 млн. сўмлик амалий лойиҳалар, ва  ёш ўқитувчи А.Кенжаев раҳбарлигида ЁА-7-4 рақамли:  “Шўрланган тупроқлар унумдорлигини оширувчи агробиотехнологиялар” мавзусида  32,2 млн сўмлик ёш олимларнинг амалий илмий-тадқиқот лойиҳалари бажарилди. Қуйидаги жадвалда давлат бюджети томонидан молиялаштирилган илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган илмий лойиҳалар бўйича ҳисобот даврида еришилган енг муҳим илмий натижалар келтирилади.

2020-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа

2021-2023 йилларга мўлжалланган лойиҳалар

8250 | 2018-01-09 11:45

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021