Ахборот технологиялари факультети
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Ахборот технологиялари факултети

Ахборот технологиялари факултети декани Қаландаров Азиз Абдуқаюмович

Қабул куни: Хар куни (Якшанбадан ташқари) 15-00, 17-00

Телефон: 979010510

Е-mail: aziz@guldu.uz

 

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Mаматов Жўрабек Сайдуллаевич

Телефон:994640540,

E-mail: jurabek25@mail.ru

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Гаимназаров Олимжон Гулмуродович

Телефон: 972245600,

E-mail: g_olimjon@mail.ru

 

Факултет бош илмий мавзуси: Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали малакали мутахассислар тайёрлаш.

Факултет тарихи

Факултет 1968 йилда ташкил қилинган. Факултетда 5130200-Амалий математика ва информатика, 5140200-Физика, 5130100-Математика, 5110700-Информатика ўқитиш методикаси ва 5110100-Математика ва информатика таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар, 5А140202- изика (оптика, магнитооптика, молекуляр оптика йўналишлари бўйича), 5А110701-Таълимда ахборот технологиялари, 5А140208-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф мухит физикаси ва 5А130101-Математика (йўналишлар бўйича) мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланади. Факултетни 2020 йил 1 декабрдан бошлаб физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Қаландаров Азиз Абдуқаюмович бошқариб келмоқда.

Бугунги кунда Физика-математика факултети таркибида “Физика”, “Математика” ва “Амалий математика ва ахборот технологиялари” кафедралари фаолият кўрсатмоқда. Факултетда жами 62 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Шулардан 4 нафари фан доктори, профессор (ўриндошлик асосида), 17 нафари фан номзодлари, доцентлар, 20 нафари катта ўқитувчилар, 21 нафари ўқитувчиларни ташкил этади. Факултетда илмий даража 33%, профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 39,5.

Факултетда ташкил этилган «Кичик мактаблар»да 12 та тўгараклар ташкил этилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей ва коллежлардаги физика, математика ва информатика ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган.

Факултет профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, амалий, лаборатория, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларида 200дан ортиқ илмий маърузалар билан иштирок этишган ва илмий нашрларда150 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилишган.

Факултет ўз фаолиятида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Жиззах давлат педагогика институти, Самарқанд давлат университети ҳамда Гулистон академик лицейи ва бир қатор коллежлар билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ишларни ҳамкорлик асосида олиб бормоқда.

Факултетда ҳамкорлик асосида академик лицей ва мактабларда Физика, Математика ва Информатика ўқув предметларини ўқитиш самарадорлигини ошириш борасида бир қанча амалий ишлар бажарилмоқда.

Факултетнинг илмий алоқалари

- Ўзбекистон Миллий университети;

- Тошкент давлат педагогика университети;

- Самарқанд давлат университети;

- Тошкент ахборот технологиялари университети;

- Жиззах давлат педагогика институти;

- ЎзФА Физика-техник институти, "Физика-Қуёш" ННТи;

- ЎзФА Математика институти.

7019 | 2017-12-26 18:00

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021