Университетда гуруҳ мураббийларининг фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Мураббийлар Кенгаши тузилган.
Университетда фаолият кўрсатаётган 8та факултетда жами 322 та гуруҳлар мавжуд бўлиб, мазкур гуруҳларга университет ректорининг буйруғи билан мураббийлар бириктирилган.
Мураббийлар Кенгаши фаолияти университет ректори томонидан 2021 йил 14 январда тасдиқланган "Мураббийлар Кенгаши тўғрисидаги Низом" ҳамда 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган иш режаси асосида олиб борилмоқда.
Мураббийлар Кенгаши фаолияти университет Кенгаши йиғилишларида режа асосида муҳокама қилиб борилади.