Экология ва география кафедраси
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
Экология ва география кафедраси

Кафедрамудири: Қаршибойева Лола Қиличевна

Қабул вақти: Душанба, жума 10-00 дан 12-00 гача 

Телефон:(+99 890) 255-67-86

Е-mail:Qarshiboyeva_l@umail.uz

Кафедра бош илмий мавзуси: Мирзачўл воҳасининг табиий ресурслари ва уни муҳофаза қилиш муаммолари

Ҳозирги “Экология ва география” кафедраси дастлаб “Ботаника ва қишлоқ хўжалиги” асослари кафедраси номи билан 1990 йил 15 июнда “Умумий биология ва зоология” кафедраси таркибидан ажралиб, мустақил кафедра сифатида ташкил топди.

Кафедранинг асосчиси ва илк каферда мудири б.ф.н, доцент П. Холқўзиев ҳисобланади. Кафедра тарихида:

И.Ширинова (1993-1994 йй), И.Ўразбоев (1994-1996 йй), Н.Хаджаева (1996-2003 йй), А.Досметов (2003-2005 йй), Н.Сулаймонов (2005-2011 йй). “Экология ва география” кафедраси 2015-йил август ойида ташкил этилди. “Умумий экология ва география” кафедраси 2011-йилдан 2015-йил август ойигача фаолият кўрсатган бўлиб, 2011-2015-йиллар давомида унга б.ф.н., доцент А. Дўстмедов раҳбарлик қилган. 2012-2017-йиллар давомида кафедрага г.ф.н. А. Юлдашов раҳбарлик қилган. Ҳозирда кафедрага г.ф.н Л. Қаршибоева раҳбарлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда “Экология ва география” кафедраси Гулистон давлат университети Табиий фанлар факултети таркибидаги 6 та кафедрадан бири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Кафедрада жами 19 нафар профессор ўқитувчи фаолият юритади. Шулардан 2 та профессор, 7 та фан номзодлари, 6 та доцент, 1 та доцент вазифасини бажарувчи, 3 та катта ўқитувчи, 6 та ўқитувчилардир. Тўлиқ ставкада 17 нафар киши ишламоқда. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 37.

Экология ва география кафедраси ҳозирги кунда “Сирдарё вилояти шароитида  павловния ўсимлиги кўчатзорини етиштириш” мавзусидаги лойиха устида ўз ишини бошлади.

Кафедра «Мирзачўл воҳасининг табиий ресурслари ва уни муҳофаза қилиш » ва “Мирзачўл воҳасининг табиий геокимёси” илмий муаммолари устида иш олиб боради. Кафедра «Геоекология», «Табиий география», «Ландшафтлар геофизикаси», «Иқтисодий география» ихтисосликлари бўйича ҳам  тадқиқот ишларини давом эттирмоқда. Кафедрада г.ф.н. А. Юлдашов раҳбарлигида “Шўрланган тупроқ шароитида ширинмия етиштириш ва ундан стимулятор олишда ҳом-ашё сифатида фойдаланишни ўзлаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳа устида ишламоқда. Лойиҳа режаси, таркиби тасдиқланган.. Кафедра қошида  2 та  фан тўгараки ташкил этилган. “Кичик мактаб” аъзолари профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талабалар, вилоят ҳудудидаги академик лицей  ўқитувчилари илмий-тадқиқот ишларига жалб этилган.

Кафедрада барча бакалавриат таълим йўналишларида факултетлараро “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” ҳамда “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш” фани миллий ва европа гуруҳларида ўзбек ва рус тилларида ўқитилмоқда. “Экология ва география” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига жами 38 та умумкасбий, ихтисослик ва танлов фанлари ўқитилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ўқитилаётган фанлардан ўқув қўлланмалар, ўқув–услубий мажмуалар, семинар ва ТМИ ишланмалари яратилган. Кафедра аъзолари халқаро в а республика миқёсидаги илмий анжуманларида 100 дан ортиқ илмий маърузалар билан иштирок этишган ва илмий нашрларда 80 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилишган. Сўнги 2 йил ичида  профессор-ўқитувчилар  2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма,  2 та монография, 6 та ОАК эътироф этган журналларда мақолалар,  14 та хорижий журналларда илмий мақолалари билан иштирок этган.

Профессор-ўқитувчиларни   ҳамда иқтидорли талабаларни фаол илмий изланишлар олиб бориши учун қулай имкониятлар яратилган. Таълим йўналишида халқаро Scopus, Web of Ssiense базасидан “ProQuest” дастури орқали  мақолалардан фойдаланиш ва халқаро нуфузли   илмий журналларда мақолалар билан иштирок этиб келмоқда.

Кафедра ўз фаолиятида хорижий мамлакатларнинг ОТМ  билан шартномалар тузган. Жумладан: Россия давлат педагогика университети, Германия Гёттинген  география университети, ҳамда Қозоғистондаги академик Куатбеков А номидаги “халқлар дўстлиги” университети билан   шартномалар тузилган ва бу асосда профессор-ўқитувчилар алмашинуви йўлга қўйилган.

Шу билан бирга,  Ўзбекистон Республикаси ФА Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах ДПИ, Самарқанд давлат университети ҳамда Сирдарё вилоятдаги 4 та академик лицей ва бир қатор мактаблар, ҳамда хорижий тиллар интернати билан ўзаро илмий ва ўқув-тарбиявий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бундан ташқари Ўзгидметсентр қўмитаси, Республика статистика қўмитаси Сирдарё вилоят бўлими, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими, Экоҳаракат давлат қўмитаси ва бошқа кўплаб давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ҳозирда хамкорлик қилинаётган академик лицей ва мактабларда География ва Экология фанларини ўқитиш самарадорлигини ошириш борасида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Кафедра манзили: Гулистон ш. 4 – мавзе, Гулистон давлат университети, Ижтимоий-иқтисодий факултети, 2-қават, “Экология ва география” кафедраси

Телефон: (0367) 225-47-63

E-Mail: ekolog-guldu@umail.uz

4741 | 2017-12-29 12:40

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021