Университет кенгаши
ГулДУ - ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Bizning shior: Universitet obro’si–har bir professor–o’qituvchi, xodim va talabaning or–nomusi, iftixori va vijdon ishidir.           Asosiy maqsadimiz: Eng yetuk universitetlar qatoridan joy olish!           Ilm bir shu’la, dilga tushgan on Shunda bilursankim, ilm bepoyon...
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ КЕНГАШИ

Гулистон давлат университети Кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда “Олий таълим тўғрисида” ги Низомга мувофиқ олий таълим муассасаси Кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

I.  Умумий қоидалар

1.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши тўғрисидаги Низомига мувофиқ, Гулистон давлат университетининг фаолиятига тегишли асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ректор раислигида «Университет Кенгаши» ташкил этилади.

2.«Университет Кенгаши» таркиби ректор, проректорлар, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари ҳамда олий таълим муассасаси таркибига кирувчи мустақил ташкилот ва тармоқлар директорлари, мутахассис чиқарувчи кафедралар мудирлари, университет Ёшлар Иттифоқи етакчиси ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари раҳбарларидан ташкил этилади. Университет Кенгашининг бошқа аъзолари факультетларнинг умумий мажлисида яширин овоз бериш йўли билан сайланадилар. Профессор-ўқитувчилар таркибидан «Университет Кенгаши»га сайланувчи аъзолар сони ректорнинг буйруғи билан белгиланади. «Университет Кенгаши» таркибига олий таълим муассасасининг муайян йўналиш муаммолари бўйича ишлаётган йирик олим ва мутахассислари ҳам киритилиши мумкин. Университет Кенгашининг шаклланган таркибининг ваколат муддати-5 йил.

3.«Университет Кенгаши» таркиби ректорнинг буйруғи билан тасдиқланади. Ҳар ўқув йилининг бошида, турли сабабларга кўра Кенгаш таркибидан чиққанлар ўрнига янги аъзолар сайланади ёки низом бўйича киритилади.

II. Университет Кенгашининг мақсад ва вазифалари.

1. “Университет Кенгаши”нинг мақсади – Гулистон Давлат университети жамоаси саъй-ҳаракатлари, интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларини Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим. Малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассисларни ишлаб чиқариш билан уйғунликда тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

2. Гулистон давлат университетининг Кенгаши:

- “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”га мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича таклифлар, тавсия ва топшириқлар белгилайди;

- Факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлар тўғрисидаги, академик лицейлар, Гулистон давлат университети қошидаги илмий жамиятлар фаолияти тўғрисида, қабул комиссиясининг фаолияти ва қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг барча соҳалар бўйича битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан алоқалари тўғрисидаги ахборот ва ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилади;

- Илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профессор-ўқитувчилари таркибининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилади;

- Гулистон давлат университети ривожланишининг йиллик ва истиқболли режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-ҳўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорлар қабул қилади;

-Факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалаврият йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;

- «Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ профессор- ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

-Профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг хужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади.

-Гулистон давлат университети битирувчилари ҳамда профессор- ўқитувчиларининг инглиз тили ҳамда бошқа хорижий тилларни ўзлаштиришларини таъминлашни ва ахборот коммуникация технологиялари, интернет тармоғидан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора- тадбирларни белгилайди;

- Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;

-Мустақил изланувчи ва илмий ходим-изланувчи олий ўқув юртларига номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва докторлик диссертациялари мавзуларини ва илмий маслаҳатчиларини тасдиқлайди;

-Иқтидорли талабалар сафидан ва профессор–ўқитувчилар таркибидан номзодларни давлат ва корхона жамғармалари ҳамда бошқа жамғармалар, молия муассасалари орқали хорижий олий таълим муассасаларида малака оширишга тавсия этади;

-Гулистон давлат университети иқтидорли талабалар ва стажёр- тадқиқотчи изланувчилари сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли давлат стипендиялари танловида иштрок этадиган номзодларни тавсия этади;

-“Соғлом авлод учун” ва бошқа жамғармалар билан ҳамкорликда талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг соғлиқларини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

-Асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, университет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

-Хорижий мамлакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;

-Таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курслар фаолияти ҳақида рахбарларнинг ҳисоботини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

-Гулистон давлат университети талабалари ва ходимларининг ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилайди.

III. “Университет Кенгаши” фаолиятини ташкил этиш

1. “Университет Кенгаши” ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқадиган режага мувофиқ амалга оширади. Кенгаш режаси “Университет Кенгаши” томонидан кўриб чиқилгандан сўнг университет ректори томонидан тасдиқланади.

2. Гулистон давлат университетининг ўқув, илмий-услубий, илмий тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларга доир барча масалалар бўйича “Унивеситет Кенгаши” қарорлари очиқ овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади.

3. Профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдимномалар юзасидан қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан белгиланган тартибда қабул қилинади.

4. “Университет Кенгаши” қарорлари университет ректори томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

5. “Университет Кенгаши” мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомалар “Университет Кенгаши” раиси ва котиби томонидан имзоланади.

6. “Университет Кенгаши” раиси мунтазам равишда Кенгаш қарорларининг бажарилиши бўйича текширув гуруҳлари ташкил этади. “Университет Кенгаши” йиғилишида кенгаш аъзоларига текширув гуруҳлари ўрганилган масалалар юзасидан ахборот беради.

Университет Кенгаш котиби 

3684 | 2019-03-13 15:04

Guliston davlat universiteti (GulDU)
Telefon: (0367) 225-40-42
Faks: (0367) 225-42-75

Manzil: Guliston sh. 4 mavze
Jamoat transporti: 2-4 yo'nalishdagi avtobus, universitet bekati
Email: glsu_info@edu.uz
Saytimizdan ma`lumot ko`chirilganda guldu.uz manba sifatida ko`rsatilishi shart.

Saytda xatolikni ko`rsangiz, xatoni belgilang va "CTRL+ENTER" tugmalarini bosib ma`muriyatga xabar bering!


Powered by Anvar Abduqayumov 2021