Гулистон шаҳридаги 2 та 4-қаватли ТТЖ биноси 1166 ўринли, Янгиер шаҳридаги 1 та 4-қаватли ТТЖ биноси 300 ўринли.
Талабалар турар жойида ҳар бирида жами 8 та (ҳар бир қаватда 2 тадан) ошхона мавжуд, ҳар бир ошхонада 4 тадан, жами 32 та 4 комфорали электр плиталар ва 1тадан жами 8 тадан музлатгич мавжуд.
1-қаватда ногирон талабалар учун барча қулайликларга эга (хожатхона, душ, ювиниш жойи) 1 та 2 кишилик хона ташкил этилган.
Талабаларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун ҳар бир қаватда фоеларга диван, кресло ва 3тадан жами 22 дона телевизорлар ўрнатилган.
Бундан ташқари АРМ шахобчаси, компьютер хонаси, Ёшлар иттифоқининг талабалар турар жойидаги Кенгаши хонаси, тиббиёт хонаси, буфет, радиоузел ва 1-қаватда Wi-Fi зонаси ташкил этилган.
Талабалар турар жойларида 1 нафардан, жами 3 нафар олий маълумотли тарбиячи-педагоглар ҳамда 1 нафар психолог фаолият кўрсатади.
Талабалар турар жойида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни жорий этиш мақсадида алоҳида хоналар (кутубхона, спорт, мусиқа ва компьютер) хоналари ташкил этилган. Ушбу хоналар зарур спорт жиҳозлари (20 та), мусиқа асбоблари (10 та) компьютер жамланмаси (22 дона), дарслик ва бадиий адабиётлари (1368 дона) билан таъминланган.
ТТЖларда яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар билан профессор-ўқитувчилар, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари иштирокида турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари, давра суҳбатлари ўтказиб борилмоқда.
ТТЖларга тўлов миқдори бир ой учун 78000 сўм, бир йилга (10 ой) 780000 сўм қилиб белгиланган.
Университет Кенгашининг 2020 йил 29 августдаги 1-сонли йиғилиш баёнига асосан чин етим талабалар тўловдан озод қилинади, ногирон талабалар учун 50% лик имтиёз белгиланган.